Latest news

11:38"Челси" қозоғистонлик футболчини Франция клубига ижарага беради  0 10:41"Барселона" МЮга керак бўлмай қолган яна бир футболчининг трансферига 70 миллион евро сарфлашга тайёр  1 10:10Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзгартириш киритди  5 09:42Винисиус нима учун "Реал"ни тарк этмоқчи эканлиги маълум бўлди  4 09:11МЮ ва "Челси" қизиқаётган футболчининг нархи 120 миллион фунт этиб белгиланди  2 08:30Пролига. Бугун тур якунланади  0 08:03“Олтин тўп”га даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Рўйхатда Дембеле йўқ  11 07:36Ямал қимматбаҳо харидни амалга оширади  2 01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  7 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  4 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  13 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  3 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  16 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  5

Баракалла Неймар: Пенальтини деярли майдонга тушмаётган Каванига берди. Олдинроқ улар жарима зарбасини талашиб юришганди News

Баракалла Неймар: Пенальтини деярли майдонга тушмаётган Каванига берди. Олдинроқ улар жарима зарбасини талашиб юришганди

ПСЖ Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида "Галатасарой"ни қабул қилди.

Баҳс осон кечди: Танаффусгача 2та гол ва умумий ҳисоб 5:0.


Бешинчи голни Эдинсон Кавани пенальтидан урди. Бу воқеа атрофида 2та муҳим сюжет бор.


1. ПСЖ учун пенальтини Килиан Мбаппе 82-дақиқада ишлаб берди. Тўпни Неймар қўлига олди - сўнгги пенальтини айнан у амалга оширганди (4 декабрь "Нант"га қарши баҳсда). Бразилиялик бу баҳсда гол уриб бўлганди ва яна ўз ҳисобига гол ёзиб қўйиши мумкин эди, аммо унда бошқа режалар бор экан: Неймар тўпни Каванига топширди.

Эдинсон миннатдорчилик билдирди.

ПСЖ тарихидаги энг яхши тўпурар аниқ зарба билан ҳисобни йириклаштирди ва ғалабани Неймар билан нишонлади.

Ажойиб.

Бу вазиятда 2 йил аввалги жанжалдан из ҳам йўқ. 2017 йилнинг сентябрида Кавани ва Неймар "Лион"га қарши баҳсда тўп талашиб, уришиб қолишган эди: Ўшанда бразилиялик Дани Алвес ёрдамида Эдинсондан тўпни олиб, пенальтини ижро қилганди. Франция медияси икки юлдуз ўртасидаги муносабатлар ёмонлашгани ҳақида кўп ёзди: Неймар раҳбариятдан Каванини сотиб юборишни сўрагани ҳақида мақолалар эълон қилинди.


Бир неча ойдан сўнг ушбу ҳикоя давом эттирилди: Неймар "Дижон"га қарши баҳсда пенальтини ўзи ижро этди, аммо мухлислар тўпни уругвайликка бермаган бразилияликка хуштак чалишди. Кавани агар ўша баҳсда гол урганида, голлар сони бўйича Златандан ўтиб кетган бўларди.


2. Кавани жорий мавсум Чемпионлар лигасида биринчи голини киритди. У мавсумнинг биринчи қисмида жуда кам майдонга тушди: Эдинсон чемпионатнинг учинчи турида олинган жароҳат туфайли 2 ойни ўтказиб юборди - бу вақт ичида Икарди Париж клуби асосий форвардига айланди.


"Унга қийинлигини биламан. Бу воқеа мен учун ҳам ачинарли. Кавани мавсум бошида жароҳат олди ва бу унинг айби эмас. Мауро бу даврда ўзини кўрсата олди, кўп гол урди. 4-3-3 схемаси бўйича ўйнасак, марказий ҳужумчи роли учун бизда уч нафар ажойиб футболчи бор - Килиан, Мауро ва Эдинсон. Афсусдаман, чунки ҳозирча Каванини асосий таркибга кирита олмайман. Бироқ Кавани захирада ўтирадиган футболчи эмас. У профессионал ўйинчи. Уругвайлик жамоасига позитив энергия бериади. Аммо ҳозир унга кўп ўйин вақти бера олмайман" - деди Томас Тухель.


Каванининг шартномаси ёзда якунига етади. "Атлетико" уни харид қилиш ниятида. "Лос-Анжелес Гэлакси" ҳам Эдинсонга кўз тикмоқда.


Неймарнинг "Галатасарой"га қарши баҳсдаги иши Тухелга ёқди: "У чиройли иш қилди. Неймар ҳиссиётли инсон. У тўпни Эдига берди ва бу жамоа учун яхши белги" - дейди мураббий ўйиндан сўнг.

Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика