Latest news

07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Нюаркка аэропортига узоқ вақт қўнолмади  1 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  19 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  6 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  13 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4

Балотелли: “Кулиш учун бошқа аҳмоқни топинг” News

Балотелли: “Кулиш учун бошқа аҳмоқни топинг”

Италия терма жамоаси ҳужумчиси Марио Балотелли, ўз номига ёғилаётган танқидларга ўзининг расмий твиттер саҳифасида жавоб берди.
“Мен Марио Балотелли, 23 ёшдаман ва италиялик бўлишим – бу менинг танловим эмас. Италияда туғилиб, ўсганман. Мен мундиалда иштирок этмоқчи эдим, шунинг учун ҳам ҳозир ўзимдан ҳафаман. Ҳа сизлар ҳақсиз, мен Коста-Рика билан учрашувда гол уришим мумкин эди. Хўш давоми нима? Муаммо нимада? Бу сафар мен ўзимни ҳафа қилдириб қўймайман, чунки Италия терма жамоасида боримни бериб ўйнадим ва хатоларга йўл қўймадим. Шу сабабли кулиш учун бошқа аҳмоқни топинглар.

Балотеллининг виждони тоза ва мен бошимни кўтариб юра оламан, келажакда бундан ҳам кучли бўламан. Мен сизларнинг мамлакатингизда ўйнаганимдан фахрланаман. Ёки сизнингча мен италиялик эмасманми. Африкаликлар барча айбни ўз оға-иниларига юкламайди. Ҳеч қачон. Шунинг учун биз қора танлилар, бизни шундай атайсизларку, анча олдиндамиз. Шармандалик – бу гол ура олмаган, секин ёки тез ишлаган эмас. Шармандалик – бу бошқа нарса. Тўғрими, ҳақиқий  италияликлар?” – деб ёзади Балотелли.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика