Latest news

07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  0 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  4 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  6 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  29

Балотелли журналистларга мурожаат қилди News

Балотелли журналистларга мурожаат қилди

"Брешиа" ҳужумчиси Марио Балотелли клубдаги ҳозирги ҳолати ҳақида сўз очди.

“Қандай қилиб ОАВ менинг машғулот ўтказмаётганимни ёзиши мумкин?  Машғулот олиб бораётган пайтимда бир нечта журналистлар шу ерда бўлади, аниқки, ўз камералари билан.

Мен кунига икки маҳал машғулотларда иштирок этяпман ва деярли ҳар куни! Қандай қилиб сиз бу далилларни рад қилишингиз мумкин? Мен ўзимни камераларга кўринмайдиган шарпа деб ўйламаган эдим.

Вақти келганда ҳаммасини айтиб бераман. Шунда сиз барчасини тушунасиз", - деб ёзди Балотелли Instagram'даги саҳифасида.

Аввалроқ, Балотелли "Брешиа" машғулотларидан четлатилгани ва якка тартибда шуғулланаётгани ҳақида маълум қилинган эди. Шунингдек, "Брешиа" президенти италиялик мавсум охирида клубдан кетишини тасдиқлаганди.

Ҳужумчи ушбу мавсум А Серияда 19 ўйин ўтказиб, 5 та гол урди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика