Latest news

23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  2 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  62 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  3 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  21 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  2 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  8

"Balcom BMW Cup": Ўзбекистон U-19 иккинчи учрашувда Японияни мағлуб этишди News

"Balcom BMW Cup": Ўзбекистон U-19 иккинчи учрашувда Японияни мағлуб этишди

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Япониядаги "Balcom BMW" халқаро турниридаги иккинчи ўйинда Япония ёшлар терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Япониянинг Хиросима шаҳрида давом этаётган "Balcom BMW Cup" халқаро турниридаги иккинчи учрашувда Жасур Абдураимов бошчилигидаги терма жамоа Япония ёшларига қарши майдонга тушди. Ўйиннинг 48-дақиқасида Жасур Яхшибоев томонидан киритилган ягона гол Ўзбекистон ёшларига ғалаба келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақанинг илк турида Польша ёшлар терма жамоасини пенальтилар сериясига кўра мағлуб этишган эди. Япония ёшлари эса, Хиросимани 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Иккинчи тур баҳсларидан сўнг Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси ўз очколарини 5тага етказиб олди ва пешқадамга айланди. Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги терма жамоа мусобақанинг сўнгги турида 13 август куни Хиросима шаҳри ёшлар терма жамоасига қарши ўйнайди.

"Balcom BMW Cup" халқаро турнири.
11 август. Хиросима, Япония.
 Ўзбекистон  - Япония 1:0

Гол
: Жасур Яхшибоев (48).

Ўзбекистон: Умид Ҳамроев, Ислом Қобилов, Хушнуд Авилов, Турсунбой Рахимбердиев, Азизжон Ғаниев, Нурилло Тўхтасинов, Шароф Муҳиддинов, Достон Ибрагимов, Санжар Қодирқулов, Ҳусниддин Ғофуров, Беҳзод Ғанижонов.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика