Latest news

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  22 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

Баҳром Норсафаров: "Менинг фикримча, бундай мусобақаларга тажрибали ҳакамларни қўйиш керак" News

Баҳром Норсафаров: "Менинг фикримча, бундай мусобақаларга тажрибали ҳакамларни қўйиш керак"

Токио-2020 олимпиадаси 2-саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Иордания учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Аззериди Чи иштирок этиб, ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйин биз учун оғир бўлди. Аммо биз янада кучлироқ бўлишга ҳаракат қиламиз. Терма жамоамиз ҳали ёш. Камчиликларимизни таҳлил қилиб, хатоларимизни тўғирлашга интиламиз.

Бугунги ўйинда футболчиларимиз кўп хатоларга йўл қўйишди. Бу хатоларни устида ишлаймиз. Баъзи вазиятларда омад ҳам кулиб боқмаганини таъкидлаш зарур. Биринчи бўлимда тўп дарвоза тўсинига тегмай, гол бўлганида ўйин бошқача кечарди. Бу таркиб энди миллий терма жамоага айланади. Аёллар ўртасидаги Осиё Кубогига тайёргарлик кўрамиз. Бу таркибга кирмай қолган бошқа футболчиларни ҳам кўриб чиқамиз", - деди Иордания терма жамоаси бош мураббийи.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида терма жамоамиз бош мураббийи Баҳром Норсафаров қатнашди.

"Вьетнамга қарши ўйиндаги мағлубиятдан кейин бугунги учрашувда ғалаба қозониш биз учун муҳим эди. Терма жамоамиз футболчилари борларини бериб ҳаракат қилишди. Жуда кўплаб вазиятларни юзага келтирдик, аммо фақат иккитасидан фойдаланишга муваффақ бўлдик. Иккинчи бўлимда биринчисига қараганда яхшироқ ўйнадик. Босим натижасида рақибни қийнаб қўйишга эришдик. Бугунги учрашувда ҳакам иккита вазиятда яққол пенальтини бермади. Аввалги учрашувда ҳам ўйинимизни бошқариб борган ҳакам хатоларга йўл қўйганди. Менинг фикримча, бундай мусобақаларга тажрибали ҳакамларни қўйиш керак. Энди Гонконгга қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз", - деди Баҳром Норсафаров.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика