Latest news

11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  0 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  0 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   0 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  1 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  3 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  6 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  12 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  13 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  12 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3

Баҳром Ҳайдаров: "Рикошетдан урилган гол йигитларнинг кайфияти тушишига сабаб бўлди" News

Баҳром Ҳайдаров: "Рикошетдан урилган гол йигитларнинг кайфияти тушишига сабаб бўлди"

Термизнинг “Сурхон” жамоаси Суперлиганинг навбатдаги турида ўз майдонида Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилди.

Муросасиз кечган учрашувда мезбонлар мағлубиятга учради. Ўйиндан сўнг бош мураббий Баҳром Ҳайдаров фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биламизки, “Насаф” яхши даражадаги футболчилардан ташкил топган жамоа ҳисобланади. Улар тўп билан ва қарши ҳужумларда тажовузкор ҳаракат қилади. Ўйинни яхши бошлагандик. Сўнг тезликни пасайтирдик. Рикошетдан урилган гол болларни кайфиятини тушишига сабаб бўлди. Шундай бўлсада иккинчи бўлимни яхши бошладик. Ҳисобни ҳам тенглаштирдик. Иккинчи голни уриб олганимизда ўйин бошқача кечиши ҳам мумкин эди.

Ўйин давомида барча нарсага тайёр туриш керак. Диққатни йўқотдик ва рақибнинг қарши ҳужумидан тўп ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда кўрсатган ўйинимизни инобатга олсак ғалаба қозонишимиз мумкин эди. “Сурхон” жамоасидан кучли футболчилар йиғилган. Фақат, хатоларимизни йўқотишимиз лозим. Йигитлар ўз сўзларини айтади. Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқариб, кейинги баҳсларда уч очко қўлга киритшимиз шарт.

Ҳакамларнинг қарорини муҳокама қилишга ҳаққим йўқ. Уларни кўриб чиқадиган бошқарма бор. Ҳамма хато қилади. Болларга ҳам буни тушунтиряпман. Биз ўзимизни хатоларимизни тўғирлашимиз керак. Шунда ҳакамга ҳам, рақибга ҳам эътирозлар қолмайди.

Мухлисларни ишонтириб айтаманки, таянч ярим ҳимоясини Ҳусниддин Ғофуров орқали бирлаштирган эдик. Ўтган йили Аброр Исмоилов билан жуда яхши тандем ҳосил қиланди. Унинг жарохат олиб майдонни эрта тарк этгани минус бўлди биз учун. Мажбуран бошқа футболчиларни ўйнатмоқдамиз. Захирада биргина номинал таянч ярим ҳимоячи Асрор Ғофуров бор. Ундан ҳам фойдаланамиз. Аъзам Алиев ва Жаҳонгир Меҳмоновни таянч зонасига ўтказганимиз мажбурликдан”, - деди Ҳайдаров.


Асқар Эшмўминов ёзиб олди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика