Latest news

13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  0 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  0 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  4 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  17 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  4 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2

Баҳром Ҳайдаров: "Пахтакор" билан Термизда ўйнаганимизда жуда яхши бўлар эди" News

Баҳром Ҳайдаров: "Пахтакор" билан Термизда ўйнаганимизда жуда яхши бўлар эди"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Пахтакор" (0:4) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин бошидан тезкор гол ўтказиб юбордик. Натижада рақибда ўзига ишончи ортди ва баҳсни эркин назорат қилди. Биз буни билган ҳолда илк дақиқаларда эҳтиёткор ўйнашимизни таъкидлагандик. Иккита голдан сўнг мезбонлар ўйин тизнини қўлига олди. Вазиятлардан фойдаланишимиз керак. Бундай баҳсларда вазиятлардан фойдаланмаслик қимматга тушади. Агар очко олишни истасак "Пахтакор"га ўхшаган рақиблар билан ўйинда битта имкониятдан ҳам гол уришимиз лозим. Иккинчи бўлим биринчисига ўхшаш бўлди. Қанотлардан тўп ўтказиб юбордик. Тайёргарлигимиз яхши бўлмагани ҳам қайсидир маънода таъсир қилди",- дейди Баҳром Ҳайдаров.

- Аввалги ўйинларда "Сурхон" ҳимояда жуда зич ўйнаётганди. Бугун шу нарса кўзга ташланмади...
- 0:1 ҳисобидан сўнг уни ушлаб қолиш учун ҳаракат қилмайсиз. Олдинга очилишимизга тўғри келди. Натижада орқа чизиқда бўшлиқлар пайдо бўлди. Кучимиз етмаганидан орқа чизиқда зичлик ҳосил қила олмадик.

- Иккинчи даврадаги ўйин қаерда ўтади?
- Регламент бўйича ўйин "Пахтакор" стадионида ўтказилса керак.

- "Сурхон" сафарда шу вақтгача бир очко ишлаган. Агарда прожектор масаласи ҳал этилмаса кейинги ўйинларни ҳам жамоа бошқа майдонда ўтказиши мумкин...
- "Пахтакор" билан Термизда ўйнаганимизда жуда яхши бўлар эди. Ҳар бир жамоанинг ўз майдони куч бағишлайди. "Бунёдкор" билан ҳам нейтрал майдонда ўйнаймиз. Ўйлайманки, бу масала тез орада ижобий ҳал бўлади. Прожектор борасида ҳаракат қилишмоқда. Тўлиқ маълумотга эга эмасман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика