Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг адолатли натижа бўлди деб ҳисоблайман"
08 mar 2025 22:50
News
Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг адолатли натижа бўлди деб ҳисоблайман"
Ўйин ҳақида
- Чемпионат старти барчани табриклайман. Шунингдек, Рамазон ойи билан халқимизни ва 8-март байрами муносабати билан мўътабар аёлларимизни муборакбод этаман.
Икки йилдан буён Про-лигада иштирок этаётгандик. Бугун Суперлигага қайтиш ва дебют ўйинимиз бўлди. Жамоада умумий ҳаяжон бўлди. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг босимдан қутулиб, ўйин ҳароратини ҳис қила бошладик. Иккинчи бўлимда ташаббус биз томонга ўтди. Бироқ, ҳар икки бўлим наздидан хулоса қилсак, бугунги дуранг адолатли натижа деб ҳисоблайман.
- Натижадан қониқдингизми ёки ўйин сифатиданми?
- Бу ҳақида тушунтирдим. Биринчи ўйинда ҳаяжон бўлади. Ўйин сифати секин-секин яхшиланиб боради. Очилиш ўйинида босим бўлади.
- "Андижон" жамоаси сизда қандай таасурот қолдирди?
- "Андижон"ни ўрганиб чиққандик. Бугун ҳаяжон сабаб боримизни кўрсатиб бера олмадик. Ўйинлар давомида йигитлардан босим тушиб боради.

Similar news
championat.asia
ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди
Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди
Comments