Latest news

17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  0 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  0 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" – "Арсенал". Таркиблар маълум  4 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  25 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  11 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  15 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  7

Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди" News

Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг (2:0) қўқонликлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

"Пахтакор"ни табриклайман. Улар бугун ҳақли равишда ғалабага эришди. Жамоамга "свежесть" етишмади, биз бор-йўғи уч кун олдин ўйин ўтказгандик. Дарвозабонимиз ҳам жуда яхши ўйин намойиш этди. 0:1 ҳисобидаги вазиятда бизда ҳам вазиятлар бўлганди. Бугунги натижа адолатли бўлди деб ўйлайман", - дея фикр билдирди Баҳром Ҳайдаров.

- Жамоавий ўйин борасида муаммо борми?

- Деярли янги жамоа туздик. Кўпчилик футболчилар ўтган мавсумда Про-Лигада иштирок этишганди. Уларга бироз маҳорат етишмаётгандек. Маҳоратли Баҳром Абдураҳимов, Ҳусниддин Ғофуров ва Ҳасанов каби футболчиларимиз эса ҳозир яхши спорт ҳолатида эмас. Ҳаракат қиляпмиз. Лидер сифатида майдонда тўпни ушлаб қоладиган футболчи топилмаяпти. Жамоавий ўйинга етиб келамиз. Иккинчи даврада ўзгариш қиламиз.



- Жамоангизда марказий ҳимоячилар жароҳат олишганди. Бугун Жасур Ёқубов майдонга қайтди. "Пахтакор" бугун кўплаб вазиятлар ярата олди. Марказий ҳимоячиларнинг ўйинига баҳо бериб ўтсангиз?

- Жуда ҳам қийналдик. Фақатгина Ёқубов бугунги учрашувда иштирок этди. Андро Гиоргадзе ва Аслиддин Тоштемиров ўйнаб келаётган эди. Иккаласи ҳам бирдагина жароҳат олгани бизга қаттиқ таъсир қилмоқда. ОКМК ва "Насаф"га қарши учрашувларни ҳисобга олмаганда ҳам, "Машъал" ва Кубокдаги "Бунёдкор"га қарши ўйинларда уларнинг йўқлиги панд бермоқда. Биз кўпроқ ҳимояга эътибор беришимиз керак, сабаби биз биринчи рақамли жамоа бўлиб ўйнашга қийналамиз. Ёқубов бугун яхши ўйнади, аммо чап тарафда ҳимоячи йўқ. Акрамов ва Ҳасанов ҳимоячи эмас. Ҳозир ҳимоячи қидиряпмиз, яхши ҳимоячиларнинг эса нархи баланд. Ёшларни тарбиялашга эса вақт керак.

- Футболчилик фаолиятингизда ҳам "Пахтакор"га қарши ўйнагансиз. "Пахтакор"га қарши учрашувлардаги кўпчилик рақибларнинг ўйини қовушмасликка нима сабаб? Руҳий томонлама муаммо бўладими ёки маҳорат етишмаслиги?

- Иккисига ҳам боғлиқ, аммо руҳий жиҳатни биринчи ўринга қўйган бўлардим. Майдонда қаршингизда Игорь Сергеев ва Ҳожиакбар Алижонов турса, осон эмас. Таркибимиздаги футболчилар ҳали лидер жамоаларда ўйнаб кўрмаган ва шундай ўйинларда фарқ сезилмоқда. "Пахтакор"нинг кўп футболчиларига қарши ўйнаса бўлади. Шу сабабли биринчи ўринга маҳоратни қўяман. Футболчиларимиз гранд жамоаларга қарши тенгма-тенг ўйнай олиши учун, бир ёки икки мавсум давомида камида медаллар учун курашадиган жамоалар сафида ўйнаши керак. Бу менинг фикрим.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика