Latest news

16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  0 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  3 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  1 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  3 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  1 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  7 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  6 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  12 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5

Баҳром Ҳакимов: "Биз мағлубиятга асло лойиқ эмасдик" News

Баҳром Ҳакимов: "Биз мағлубиятга асло лойиқ эмасдик"

«Динамо» - «Нефтчи» (0:1) учрашувидан сўнг дастлаб «Динамо» бош мураббийи Баҳром Ҳакимов ўйин ҳақида тўхталди.

«Афсуски, жуда қимматли очколарни бой бердик. Бугун барча кўрди, биз мағлубиятга асло лойиқ эмасдик. Ҳеч бўлмаса, биринчи бўлимда пенальтидан гол урганимизда ўйин мутлақо бошқача ўтарди» - дея гап бошлади мезбонлар мураббийи.

«Шунча голли вазиятлардан қандай қилиб фойдалана олмадик, ўзим ҳам ҳайронман. Аксарият ҳолатларда тўпнинг дарвозага киришидан кўра, кирмаслиги қийин эди. Футболда бунақаси учраб туради. Ўйлашимча, бугун омад биз томонда эмас, рақиб томонда эди» - дейди мураббий.

«Бугун шогирдларим ўйинидан қониқмадим, дея олмайман. Ёмон ўйин намойиш этмадик. Учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик ва бугун майдондаги ҳаракатлар ёмон чиқмади. Анча кучли бўлган «Нефтчи» жамоасини ҳимояда ўйнашга мажбур қилдик, аммо ҳал қилувчи зарбани йўллашга ожизлик қилдик. Ушбу мағлубият учун барча «Динамо» мухлисларидан узр сўрайман. Улар бизни шунча қўллаб-қувватлаб ғалабага муносиб эдилар. Ваъда бераманки, жамоа мавсум якунигача ҳар ўйинда охиригача курашиб мухлисларни хурсанд этади» - дея фикр билдирди Баҳром Ҳакимов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика