Latest news

02:53Элит ОЧЛ. Энг яхшилар аниқланди  0 02:44"Машъал" "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:37Ла Лига. "Барселона" камбэк эвазига меҳмонда "Вальядолид"ни таслим этди  122 02:31Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Вольфсбург"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 02:00А Серия. "Наполи" ва "Интер" рақибларини минимал ҳисобда мағлуб этди  1 00:49Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"  1 23:41РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  20 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  19 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  13 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  53 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  7

Баҳром Абдураҳимов: “Жароҳатим жиддий эмас” News

Баҳром Абдураҳимов: “Жароҳатим жиддий эмас”

Олий лиганинг учинчи туридан ўрин олган “Насаф” – “Обод” (1:0) учрашувининг сўнгги дақиқаларида “Насаф” футболчилари ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишга мажбур бўлишди.

Сабаби жамоанинг етакчи ярим ҳимоячиларидан бири Баҳром Абдураҳимов шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди. Бу ҳолат албатта қаршилик футбол мухлисларини хавотирга солган бор гап. Сабаби 5 апрелда “Насаф” ОЧЛ доирасида Қаршида “Ал Жайиш”ни қабул қилади. Бу ўйинда Абдураҳимовнинг ёрдами жамоага зарур бўлади. Ўйиндан кейин футболчи билан боғландик.

-Баҳром ғалаба билан табриклаймиз. Учрашув охирларида рақиб ҳимоячисининг қўполлигидан сўнг сиз шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этдингиз? Жароҳатингиз жиддий эмасми?

-Худога шукр, жароҳатим жиддий эмас экан. Бошида кучли оғриқ сезилди. Аммо бу ортда қолди. Мен кейинги ўйиндаёқ майдонга тушишим мумкин.

-“Обод”га қарши жамоа осон ўйин ўтказмади. Дебютант жамоага қарши қийин бўлишини билармидинглар?


-Албатта. Қийин бўлишини сезгандик. Қолаверса, шу куни ёмғир ёққани ҳам бизга ҳам, рақибга ҳам чиройли ўйин намойиш этиш имконини бермади.

-Балки тўрт кундан кейин ОЧЛда муҳим ўйин бўлгани учун жамоа у қадар жон куйдириб ҳаракат қилмагандир...


-Йўқ. Биз ҳар бир ўйинда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, кўпроқ голлар уришга ва мухлисларни хурсанд қилишга уринамиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика