Latest news

04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  1 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  103 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  2 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  1 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  35 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   12 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1

Баҳриддин Ваҳобов: «Тўпурарлар баҳсида курашни давом эттираман» News

Баҳриддин Ваҳобов: «Тўпурарлар баҳсида курашни давом эттираман»

«Қизилқум» жамоаси ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобов янги мавсумни кўтаринки руҳда бошлади. Дастлабки турда у “Сўғдиёна” жамоаси посбонини уч бор ранжитиб, “хет-трик” муаллифи бўлганди.
Учинчи турда кончилар ҳужумчиси Самарқанд динамочиларига қарши ўйинда “дубл”га эришди. Айни чоғда Баҳриддин олий лига тўпурарлари баҳсида бешта гол билан пешқадамлик қилмоқда.

Куни кеча сурхондарёлик футболчи ишқибозларнинг севимли веб-сайти championat.asia лойиҳаси бўйича иккинчи маротаба турнинг рамзий терма жамоаси таркибидан жой олди. Фурсатдан фойдаланиб, моҳир ҳужумчи Баҳриддин Ваҳобов билан суҳбатлашдик.

— Рамзий терма жамоа таркибидан жой олиш жуда ёқимли, — дейди Баҳриддин Ваҳобов. — Аслида мен учун гол уришдан ҳам кўра, жамоамнинг ижобий натижаси муҳим. Журналистларга менга билдирган ишонч ва эътиборлари учун миннатдорчилик билдираман.

— Ўтган йили “Бухоро” жамоаси таркибида бутун мавсум давомида атиги иккита голга муаллифлик қилгандингиз. Янги мавсумнинг илк уч турида эса беш бор муваффақият қозондингиз...

—  Ҳа, ўтган мавсумда омадим чопмаган эди. Қолаверса, кўп вазиятларда жароҳатлар ҳам панд берганди. Кўз тегмасин, бу йилги мавсумни яхши умидлар билан  “Қизилқум” жамоасида бошладим. Бу жамоа мен учун бегона эмас. Навоийда мавсум арафасида таркибни шакллантириш бўйича жуда катта ишлар қилинди. Жамоамиз билан Туркияда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинларида бир қатор назорат учрашувларида майдонга тушдик. “Қизилқум” футбол клубида яратилган шарт-шароитлар, аҳил жамоа туфайли мавсумни ғалаба билан бошладик. Ҳозиргача рақиблар дарвозасига киритган тўпларимда ҳам барча жамоадошларимнинг катта ҳиссалари бор, албатта.

— Кейинги пайтларда мамлакатимизда тўпурар ҳужумчилар танқислиги ҳақида кўп гапирилмоқда. Жумладан, терма жамоа таркибида ҳам бунга эҳтиёж сезилаётгани сир эмас. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?

— Ҳа, албатта фикрингизга қўшиламан. Аммо янги мавсумда тўпурарлар ўртасида ҳам кескин кураш борса ажаб эмас. Шахсан ўзимга келсак, ҳар қандай вазиятда ўз жамоамга қўлимдан келганича ёрдам беришга тайёрман. Яратилган қулай имкониятларни голга айлантириш учун бор маҳоратимни ишга соламан. Терма жамоа мураббийлар штаби ички чемпионат учрашувларида ўзини кўрсатаётган футболчиларни эътибордан четда қолдиришмаяпти. Яқинда “Машъал” жамоаси ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоев мамлакатимиз бош жамоаси таркибида дебют қилди. Демак, ўз жамоангиз таркибида ўзингизни кўрсатсангиз, эртами-кечми албатта сизни ҳам эътироф қилишади. Миллий терма жамоада тўп суриш эса ҳар бир футболчининг катта орзуси саналади. Шу боис, кейинги ўйинларда ҳам ўзимни кўрсатиш, “Қизилқум”нинг ғалабаларига ҳисса қўшиш учун бор кучимни ишга соламан. Биласиз, жароҳат — футболчининг энг катта душмани! Демак, соғ-саломат бўлсам, албатта тўпурарлар баҳсида курашни давом эттиришга доимо тайёрман.

Cўнгги сўз ўрнида: Бугун моҳир ҳужумчи Баҳриддин Ваҳобовнинг оиласида қувончли воқеа юз берди. Футболчимизнинг учинчи фарзанди дунёга келди. Ваҳобовлар оиласини қизалоқ билан табриклаймиз. Оллоҳим умри билан берган бўлсин илоҳим!!!
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика