Latest news

12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  1 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  0 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  0 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  8 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  9 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  9 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1

Баҳриддин Ваҳобов: «Мухлисларни қувонтириш учун бор маҳоратимизни ишга соламиз» News

Баҳриддин Ваҳобов: «Мухлисларни қувонтириш учун бор маҳоратимизни ишга соламиз»

Бугун олий лига жамоалари ўнинчи тур баҳсларини ўтказади. Унда Навоийнинг «Қизилқум» футболчилари Тошкентда «Бунёдкор» жамоасига қарши майдонга тушади.
Ушбу ўйин олдидан кончилар сардори Баҳриддин Ваҳобов клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдирди.

— Бугун жамоамизни олдинда жиддий синов кутмоқда, — деди ҳужумчи Баҳриддин Ваҳобов. — Мавсумни ғалабалар билан бошлаган бўлсак-да, охирги турларда бир текис ўйин намойиш эта олмаётганимиз бор гап. Шунга қарамай, миллий чемпионатда юзага келган қисқа танаффусдан унумли фойдаланиб, навбатдаги ўйинга пухта ҳозирлик кўришга ҳаракат қилдик.

«Бунёдкор» — мамлакатимизнинг тажрибали жамоаларидан бири саналади. Буни чемпионат жадвали ҳам кўрсатиб турибди. Аммо уларга қарши ижобий натижа учун ўйнаса бўлади. Таркибимизда жиддий йўқотишлар йўқ. Жамоадошларимнинг ушбу учрашув олдидан кайфиятлари аъло. Қолаверса, бугун Тошкентда бизни кўпсонли навоийлик мухлислар қўллаб-қувватлаб туриши кутилмоқда. Шу боис, ўз ишқибозларимизни қувонтириш учун бор маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика