Latest news

18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  0 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  1 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  16 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  8 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  12 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  2 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3

Баҳриддин Ваҳобов: “Биринчи даврадан кўнглим тўлмади” News

Баҳриддин Ваҳобов: “Биринчи даврадан кўнглим тўлмади”

Олий лига ўн бешинчи туридан жой олган “Сўғдиёна” — “Қизилқум” жамоалари баҳсидан (1:1) сўнг, навоийликлар сардори Баҳриддин Ваҳобов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
— Жиззахга фақат ғалаба учун келгандик, — деди Баҳриддин Ваҳобов. — Афсуски, ўйинда ўз дарвозамиздан тезкор гол ўтказганимиз режаларимизни ўзгартирди. Вазиятни ўнглаб, ўртадаги фарқни йўқотгунга қадар катта куч сарфлашимизга тўғри келди. Қолаверса, ғаво ҳароратининг юқорилиги ҳам ҳар икки жамоа аъзолари учун етарлича муаммолар туғдирди. Очиқ футбол намойиш этишга ҳаракат қилдик. Афсуски, якунда битта очкони қўлга киритдик.

Умуман олганда, жамоамизнинг биринчи даврада намойиш этган ўйинлари чакки бўлмади. Аммо ўз хатти-ҳаракатларимдан қониқмадим. Бу йилги мавсумда кўпроқ гол киритишни ўз олдимга мақсад қилгандим. Бироқ биринчи даврада бу борада омадим чопмади. Қисқача айтганда, биринчи даврадан кўнглим тўлмади.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика