Баҳрайн мураббийи кенгайтирилган таркибни эълон қилди
07 dec 2018 09:28
News
Баҳрайн мураббийи кенгайтирилган таркибни эълон қилди
Баҳрайн терма жамоаси бош мураббийи Мирослав Сукуп 28 футболчидан иборат таркибни эълон қилди. Ушбу футболчилар шу ойда ташкил этиладиган йиғинда ҳам иккита ўртоқлик учрашувида иштирок этишади. Баҳрайн декабрда иккита назорат баҳси ўтказади: 20 декабрь Тожикистон ва 29 декабрь КХДРга қарши. Ҳар иккала учрашув Баҳрайнда бўлиб ўтади.
Мураббий эълон қилган рўйхатда Жассим Ал Шайх, Маҳди Хемайдан, Аҳмад Бу Гаммар, Аҳмад Мерза, Али Ҳарам, Абдулкарим Ал Фардан каби маҳаллий клубларда тўп тепадиган футболчилар ҳамда Муҳаммад Ал Ҳардан ("Сфинтул" Молдова), Сайед Дейа Саид ("Ал Наср" Қувайт), Абдулла Юсиф ("Богемианс 1905" Чехия) каби легионерлар бор.
Баҳрайн терма жамоаси Осиё Кубогида "А" гуруҳидан жой олган ва ўз ўйинларини БАА, Ҳиндистон ва Таиландга қарши ўтказади.
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Comments