Latest news

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  13 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  5 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  17 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Баҳор-2018. Элдор Суюнов ва Ботирали Эргашев ҳозирча пешқадам News

Баҳор-2018. Элдор Суюнов ва Ботирали Эргашев ҳозирча пешқадам

Суперлигада баҳор мавсуми якунига етди. Чемпионат аввалгиларидан фарқ қилаётганини кўриш мумкин.

Ойнинг энг яхшилари ҳақида гап кетганида энг омадсиз дарвозабон сифатида “Пахтакор” посбони Элдор Суюновни кўрсатиш мумкин. Зеро у ҳар ой энг яхшиликка даъвогар бўлди, бироқ бирортасида ҳам зафар қуча олмади. Мартда соврин “Бунёдкор”га, апрелда “Қўқон-1912” клубига, майда эса “Навбаҳор”га йўл олди.

Шунга кўра ҳисоб китоб қилинса, ҳозирча Ботирали Эргашев ҳисобида умумий 5 очко бор. “Навбаҳор” посбони март ойида Зухуровдан кейин иккинчи бўлиб, 2 очко ишлаб олганди. Апрелда эса у даъвогарлар орасида бўлмади. Майдаги пешқадамлик эса унга яна 3 очко берди.

Элдор Суюновда ҳам жамғарилган очколари сони 5 тани ташкил қилмоқда. Посбон мартда учинчи бўлган эди. Кейинги икки ойда эса Ўткир Юсупов ҳамда Ботирали Эргашев билан рақобатга енгилиб, 2 очко билан кифояланди.


Кейинги ўринларни Мурод Зухуров ҳамда Ўткир Юсупов 3 тадан очко билан бўлиб олган. Санжар Қувватов ва Евгений Черемисинда мос равишда 1 тадан очко бор.

Эътибор бериб қараласа, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сўнгги икки ўртоқлик ўйинида Суперлиганинг илғоп посбонлари дарвозани эгаллади. Эронга қарши учрашувда Ботирали Эргашев иштирок этган бўлса, Уругвай билан ўйинга Элдор Суюнов чиқиб келди.

Ботирали Эргашев ўсишда давом этиши керак. Зеро уни августда Индонезиядаги Осиё Ўйинлари кутиб турибди. Посбондан ҳозирча Равшан Ҳайдаровнинг умиди катта. У ва Элдор Суюнов, шунингдек, 2019 йилги Осиё Кубогида ҳам иштирок этишлари мумкин. Ва албатта, қолган посбонлар ҳам ўзларини кўрсатишда давом этишлари шарт.

Олдинда тўлиқ ёзги мавсум бор. Хўш, энди қайси дарвозабонлар катта саҳнада бўларкин?

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика