Latest news

00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  32 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  16 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  24 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3

Баҳодир Шаймардонов: "Янгиер-Қурувчи" билан ўйинда жамоага омад етишмади" News

Баҳодир Шаймардонов: "Янгиер-Қурувчи" билан ўйинда жамоага омад етишмади"

Про лига 10-тури доирасидаги "Ғиждувон" – "Янгиер-Қурувчи" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Баҳодир Шаймардонов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин биз кутган даражада бошланмади. Биринчи бўлимда шамол ҳам режаларимизга ўз таъсирини ўтказди. Танаффусдан кейин яратилган имкониятлардан фойдалана олмадик. Йигитлар қўлларидан келганча уринишди, гол уриш учун кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Аммо омад ҳам етишмади. Спортда омад бўлмаса, жуда қийин. 

Бу ўйинга қадар футболчиларимизга ойлик ва мукофот пулини бергандик. "Янгиер-Қурувчи" билан бўладиган баҳсда ғалаба қозонсак, дарҳол яна мукофот пулларини беришга тайёр тургандик. Афсуски, натижа биз кутган даражада бўлмади. Бир сўз билан айтганда, "Ғиждувон"нинг молиявий ҳолати бугунги кунда қониқарли. Муаммолар юзага келгани йўқ. 

Трансфер ойнаси очилса, бир қатор футболчиларни таклиф қилмоқчимиз. Таркибни кучайтирмоқчимиз. Яхши ният қилиб турибмиз. Қолаверса, бир қатор ўйинчиларга жавоб ҳам бермоқчимиз", – деди Шаймардонов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика