Latest news

00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  0 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  16 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  4 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  2 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  32 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  64 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3

Баҳодир Шаймардонов: "Менга иккинчи четлатишда хатолик бордек кўринди" News

Баҳодир Шаймардонов: "Менга иккинчи четлатишда хатолик бордек кўринди"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Ғиждувон" - "Қўқон-1912" (0:4) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳодир Шаймардонов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Бугун қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. "Қўқон-1912" бир неча йиллардан буён Суперлигада ўзини кўрсатиб келаётган жамоа. Бугунги ўйинда Суперлига жамоаларига қарши ўйнашга тайёр эмаслигимиз кўриниб қолди. Хатолар кўпайиб кетди, дарвозабонлар, ҳимоя чизиғи, умуман ҳар бир чизиқда хатоликларга йўл қўйдик. "Қўқон-1912" жамоасига навбатдаги ўйинларда омад тилайман. Ўйинда вазиятлар яратдик, лекин фойдалана олмадик. Хатолар устида ишлаймиз.

- Иккинчи бўлимда жамоангизнинг 2 нафар футболчиси майдондан четлатилди. Бу тажрибасизлик билан боғлиқми ёки чиндан ҳам улар қўпол ўйин намойиш этишдими?

- Биринчи қизил карточка аввалдан шаклланиб келаётганди. Асилбек Мансуров биринчи бўлимда ҳам қўполликлар ишлатди, бош ҳакам уни бир неча бор огоҳлантирилди. Афсуски, у иккинчи бўлимда ҳам қўполлик ишлатиб иккинчи бор сариқ карточка билан жазоланди. Ҳакамларни муҳокама қилиш ниятимиз йўқ, улар ўз мутахассисликларини яхши билишади. Лекин менга иккинчи четлатиш бўйича озроқ хатолик бўлгандек туюлди. Ўша вазият қизил карточкага тортадиган эпизод эмасди деб ўйлайман. Балки ҳакамнинг у футболчида сариқ карточка борлиги хаёлидан кўтарилгандир.

- Бугун легионер футболчи Эстеван Оспинанинг хизматларидан фойдаланмаганингизга сабаб нима?

- Бугун ўйин амалиёти кам бўлган ёш футболчиларни майдонга туширдик. Сабаби уларни кучли рақибга қарши ўйинда тажриба тўплашларини истагандик. Легионер футболчиларни шу сабаб билан захирада қолдирдик. Ўзи бизда вазиятлар у қадар ҳам кўп бўлмади.

- Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ярим ҳимоячи ўрнига ҳимоячини майдонга туширдингиз. Бу ҳисоб яна йириклашиб кетишини олдини олиш учунми?

- Ҳа, биринчи бўлимнинг 22-дақиқасидаёқ биз 3 та тўп фарқи билан ортда қолаётгандик. Шу сабабдан ҳимоя чизиғини кучайтиришга мажбур бўлдик.

- Майдон ҳолати ҳақида фикрингиз қандай?

- Тўғриси, ҳозирда биз ўйнаётган майдонлардан энг идеаллари бу - "Турон" ва "Машъал" жамоаларининг майдонлари. Шу сабабдан майдон холати ҳақида фикрим ижобий.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика