Latest news

01:40ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  9 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  8 00:17ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Аталанта", "Монако" – ПСЖ. Таркиблар маълум  4 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  7 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  7

Баҳодир Шаймардонов: "Дурангни эмас, ғалабани истаган эдик" News

Баҳодир Шаймардонов: "Дурангни эмас, ғалабани истаган эдик"

Про лиганинг навбатдаги тури доирасида ўтказилган "Ғиждувон" - "Андижон" (1:1) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Баҳодир Шаймардонов фикрларини билдирди.


"Барча ўзбек халқини рамазон ойи билан табриклайман. Дурангни кутмаган эдик. Чунки уйда ўйнаяпмиз, ғалабани истагандик. Футболда ҳар доим сиз истаган нарса бўлавермайди. Йигитларга вазиятлардан фойдаланишда совуққонлик етишмаяпти. Шунинг ҳисобига кўп очколар йўқотяпмиз. Олдимизга мақсад қўйганмиз. Устига устак Про лигада янги жамоамиз. Ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман.  "Андижон" асосий голларни стандарт вазиятлардан урмоқда. Таркибида бўйдор футболчилар кўп. Шунга қараб тайёргарлик кўрдик. Рақибнинг ўйинига яхши баҳо бераман. 

Жамоамиз учун ҳар бир очко олтинга тенг. Про лиганинг даражаси аввалгига қараганда юқори. Суперлигага тенглаштирсак ҳам бўлади. Ўйинга қадар бу тактикада майдонга чиқишни ўйламаган эдик. Рақибдан келиб чиқиб бўйдор ҳужумчини туширдик. Майдонимиз кубок ўйинларга тайёр бўлиши мумкин. Майсамиз ҳолати яхши. Ҳозир кенгайтириш ишлари кетмоқда",- дейди Баҳодир Шаймардонов




Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика