Latest news

02:40А Серия. "Рома" "Женоа"ни мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  5 02:25Бундеслига. "Боруссия" кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  0 01:58Расман: Хвича - ПСЖ футболчиси!  0 01:30"Манчестер Юнайтед" тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири вафот этди  0 00:52"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖнинг собиқ футболчиси "Бока Хуниорс"га ўтди  0 00:26Абдуқодир Ҳусанов тиббий кўрикдан ўтди  11 00:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" яна очко йўқотди  0 23:59Аёллар ОК-2025 саралаши. Ўзбекистон Австралияга мағлуб бўлган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Янгиланаётган "Пахтакор" ёхуд Педру Морейра йиғаётган португал забон "банда"  5 22:47"Милан"га "Челси" футболчиси керак  0 22:11Ўзбекистон U20 Сурия билан дуранг ўйнади  1 21:56Неймар "Барселона"дан кетиши сабабини айтди  5 21:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтади!  28 20:47"Андижон" Бубанья ва Маматказин билан хайрлашди  17 20:15Гарначо Лондон жамоасига ўтиши мумкин  5

Баҳодир Пардаев: "Пахтакор"да муҳит жуда ажойиб" News

Баҳодир Пардаев: "Пахтакор"да муҳит жуда ажойиб"

Жамоамизга иккинчи даврада қўшилган Баҳодир Пардаев 7 гол уриб, чемпионликка муносиб ҳисса қўшди.
Олий лигада ҳар 85 дақиқада тўп киритган ҳужумчи чемпионатда бир голни уриш учун ўртача энг кам вақт сарфлади. Баҳодир клуб офисига ташриф буюриб, саволларга жавоб берди.

- Жамоага тез кўникиб кетаман деб ўйлаганмидингиз? Иккинчи давранинг ўзида 7 гол уришга эришдингиз.

- Тўғриси, "Пахтакор"да муҳит ажойиб эканлиги менга қўл келди. Аввал ўзим ўйнаган жамоаларда бундай ҳолатни кўрмагандим. Футболчилар ўзаро кўп мулоқотда бўлишади ва барча ўзини эркин ҳис қилади. Керак пайтда мураббийлар ҳам ёрдамини аямайди. Шунингдек, "Бунёдкор"да мен билан бирга ўйнаган Анвар Солиев жамоага кўникишимда катта ёрдам берди. Анвар ака билан "Пахтакор"га ўтишдан аввал маслаҳатлашганимда у менга иккиланмасдан ўтишим кераклигини айтганди. Ҳозирча жамоавий ўйинга тўлиқ мослашиб бўлдим деб айта олмайман. Чунки бунга кўпроқ вақт кетади. Шунга қарамай, "Пахтакор"нинг муҳитига кўникиб кетдим.  Бунинг учун барча жамоадошларимга раҳмат айтаман.

- Олий лигада гол уриш учун энг кам вақт сарфлаган ҳужумчи бўлдингиз. Бунга қандай эришдингиз?

- Ҳужумчининг вазифаси гол уриш. "Пахтакор" мени ўз таркибига қўшиб олаётган пайтда шунчаки юришим ёки кўринишим учун таклиф қилмаган. Ҳужумчи тўп киритиши ва учрашувларда жамоа учун ўйнаши лозим. Билдирилган ишончни оқлаш учун уриндим. Чемпионлик учун кичик бўлса-да, ҳиссамни қўшганимдан хурсандман. Бундан ташқари, аввал менга имконият берилмагани учун бошқаларга ўйнай олишимни исботлашим зарур эди.

- Жамоамизда иккинчи даврани ўтказдингиз. Ундан қандай таассуротлар қолди?

- "Пахтакор"га қарши ўйинларда ҳар бир жамоанинг бор кучи билан ҳаракат қилганини алоҳида таъкидлаган бўлардим. Чемпионлик йўлида энг қийин баҳсни Наманганда ўтказдик. Мезбонлар бизга ҳар бир ҳолатда жиддий қаршилик кўрсатишди. Чемпионатимизда шундай ўйинлар кўп бўлса, бундан футболчиларга фойда бўларди. Ўша кунги ғалаба руҳиятимизни кўтариб юборди. Энг муҳим учрашувлар сифатида "Насаф" ва "Локомотив"га қарши беллашувларни айтаман. 4 кун ичида икки кучли рақиб билан ўйнадик. Уларнинг иккаласида ҳам асосий рақиблар устидан зафар қучдик.

- Бошқа жамоалар сафида ўйнагансиз. "Пахтакор" улардан нимаси билан фарқ қилади?

- Биринчи ўринда жамоа ичидаги муҳитнинг ажойиб эканлиги билан. Буни олдинроқ ҳам айтиб ўтдим. Шунингдек, жамоавий руҳият ҳам "Пахтакор"да жуда яхши ҳолатда. Бунда Самвел Бабаян ва мураббийлар штабидаги инсонларнинг ҳиссаси катта. Машғулотлар, ўйинга тайёрланиш ва руҳиятимизни кўтариб юборишда улар катта ҳажмдаги ишни амалга оширишди. Бундай иш услубини "Бунёдкор"ни Зико бошқарган пайтда кўргандим. Менежеримиз ёшлар жамоаси иштирокидаги учрашувларни ҳам кузатиб, ҳар бир футболчи ҳақида зарур маълумотга эга бўлиб боради. Академия жамоаларига ҳам бефарқ эмас. Унга шу тарафдан қойил қолдим.

- Кейинги мавсум олдингизга қандай мақсад қўйяпсиз?

- Биринчи навбатда жамоа билан бирга олий лига ва кубокда ғалаба қозонишни, Осиё Чемпионлар лигасида яхши натижа қайд этишни хоҳлайман. Ҳужумчи сифатида эса ҳар бир учрашувда тўп киритиш ва "Пахтакор" ғалабаларига ҳисса қўшишни истайман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика