Latest news

15:39"Насаф" ҳимоячиси "Шўртан"га қарши ўйинда майдондан четлатилиши лозим эди. Суперлиганинг 19-турида ҳакамлик таҳлили  0 15:10Opta суперкомпьютери: Бундеслигада сенсация бўлмайди  0 14:46Месси яна терма жамоага чақирилди, Файзуллаев энди ўйнай олади, Роналду финалга чиқди - 19 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада  0 14:29Қирғиз Республикаси терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  2 14:16Лутфулла Тўраев "Бунёдкор"га қайтди  5 13:52"Жиззахда Абрамов, Ғузорда Лушчан жамоасининг имконияти юқори" — Павел Соломин   2 13:2944 ёшли дарвозабон жаҳон рекордини янгилади  1 12:46"Осасуна" мураббийи "Реал"га қарши баҳсдаги четлатиш ҳақида: "Бу мен учун қизил карточка эмас"  15 12:35Ўмон терма жамоаси CAFA турнири учун таркибини эълон қилди  2 12:08Собиқ ҳакам: "Мбаппе билан боғлиқ вазиятда пенальти йўқ эди"  22 11:36"Навбаҳор" охирги маротаба Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  4 10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  7 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  3 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  15

Баҳодир Насимовнинг голи Эрон пешқадамини мағлуб этди News

Баҳодир Насимовнинг голи Эрон пешқадамини мағлуб этди

Пайшанба куни Эронда мамлакат кубогининг чорак финал баҳсларидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди.
Ушбу ўйинлар орасида энг кутилмаган натижа Эрон чемпионати пешқадами Табризнинг «Тракторисози» клубининг ўз майдонида «Падидеҳ» клубига мағлуб бўлгани бўлди. Шу куни ўзбекистонлик Баҳодир Насимов учрашув қаҳрамонига айланди.

Табриздаги муҳташам ўйингоҳда кечган баҳснинг 45-дақиқасида мезбонлар вакили Аҳмадзода ҳисобни очиб, «Тракторсози»ни бўлимни ғалаба билан якунлашига сабабчи бўлди, 1:0.

Бундай натижа меҳмонларни қониқтирмаслиги аниқ эди ва иккинчи бўлим бошида «Падидеҳ» мураббийлари Баҳодир Насимовни майдонга туширишди. Айнан Баҳодирнинг ўйинга қўшилиши якунда самара берди. Хусусан, ўйиннинг 80-дақиқасида Баҳодир Насимовни жарима майдонида «Тракторсози» ҳимоячилари қўполлик билан тўхтатиб қолишгани учун бош ҳакам пенальти белгилади ва унинг жамоадоши хорватиялик Игорь Прахич мувозанатни тиклади, 1:1. Ушбу гол асосий вақтда ғолибни аниқламади ва жамоалар қўшимча таймларни бошлашди.

Қўшимча таймларни ҳужумкорлик билан бошлаган меҳмонлар, 93-дақиқада Баҳодир Насимовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси билан ғалаба голини киритишди, 1:2. Бу унинг Эрондаги дебют голи эди.

Шиддатли курашларга бой ўтган баҳсда, кўпчилик учун кутилмаганда чемпионат пешқадами, кубок учун бош даъвогар «Тракторсози» клуби самарқандлик ҳужумчининг голи эвазига турнирни тарк этишга мажбур бўлди. «Падиҳеҳ» клуби эса ўз тарихида биринчи маротаба мамлакат кубоги яримфиналига йўл олди.

27 ноябрь (пайшанба)
Эрон Кубоги. Чоракфинал.
«Тракторсози» (Табриз) – «Падидеҳ» (Машҳад) – 1:2 (1:0, 1:1, 1:2)
Голлар:
Аҳмадзода 45 – Прахич (80, пен), Баҳодир Насимов 93.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика