Баҳодир Насимов: "Сўғдиёна"нинг бу йилги мақсади кучли учликка кириш"
09 mar 2020 17:14
News
Баҳодир Насимов: "Сўғдиёна"нинг бу йилги мақсади кучли учликка кириш"
- Баҳодир ака, "Сўғдиёна" жамоасига хуш келибсиз! Ўтган мавсум "Навбаҳор" ва "Динамо"да ўйнадингиз. Мавсум якунлангач "Сўғдиёна" сафига келиб қўшилдингиз. "Сўғдиёна"ни танлашингизга нима сабабчи бўлди?
- "Сўғдиёна" жамоаси ўтган мавсумда яхши натижалар қайд этди. Чемпионатда 4-ўринни қўлга киритди. Бу йилги мақсади кучли учликка кириш. Жамоа бош мураббийи Улуғбек Бақоев мени жамоага таклиф қилди. Шу боис ҳам Жиззахга келдим.
- Жамоа билан бир йиллик шартнома туздингиз. Кейинги мавсум ҳам фаолиятингизни шу жамоада давом эттириш ният борми?
- Яхши натижаларга эришиш насиб қилса ва яна клубдан шартномани узайтиришга таклиф тушса қоламан жамоада.
- Биламизки, "Сўғдиёна" жамоасида яхши савиядаги ҳужумчилар мавжуд. Улар билан рақобат қай даражада кечади ва асосий таркибга кириш ҳақида айтсангиз...
- Бу футбол. Ҳужумчиларни биламиз ким кўп гол урса ўша футболчи ўйнайди. Жамоада аввало ким кучли бўлса шу футболчи асосий таркибда ўйнаши керак деб ҳисоблайман.
Оғабек Самисов тайёрлади

Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Comments