Latest news

10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  1 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  1 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  7 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  8 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  8 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  66 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1

Баҳодир Насимов: "Иорданиядан кучли ўйнадик" News

Баҳодир Насимов: "Иорданиядан кучли ўйнадик"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов Дубайдаги иккинчи йиғинга қўшилди.
Эроннинг "Падидеҳ" клуби вакили Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этди. Биз Насимов билан ушбу ўйин ва навбатдаги икки баҳс ҳақида суҳбатлашдик.

- Терма жамоанинг Дубайдаги иккинчи йиғинига қўшилдингиз. Иорданияга қарши ўртоқлик учрашув ҳақида фикрларингиз?

- Иорданияга қарши ўртоқлик учрашуви эди. Мақсадимиз ғалаба қозониш эди. Менимча яхши ўйин бўлди. Рақибларимиз ҳам, биз ҳам Осиё Кубогига тайёрланаяпмиз. Биринчи бўлимда 3-4 вазиятдан фойдалана олмадик. Иордания эса деярли биринчи имкониятдан гол урди. Бутун ўйинни олсак улардан устунроқ ўйнадик деб ўйлайман.

- Олдинда сўнгги иккита ўйин кутиб турибди. Ироққа қарши баҳслар орқали Миржалол Қосимов Австралияга борадиган якуний таркибни аниқлаб олади...
- 25 ва 28 декабрь кунлари Ироққа қарши икки марта ўйнаймиз. Ироқ Иорданиядан кучлироқ бўлса керак. Уч нафар футболчининг Осиё Кубогига бормасилиги аниқ. Шу сабаб, Ироқ билан ўйинларда бор кучимиз билан ўйнаймиз. Албатта, гол уришга ҳаракат қиламан.

- Ҳозирги Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогида яхши натижа қайд этишга қодирми?
- Албатта, жамоа яхши ўйнамоқда. Мен Австралияга бораманми ёки йўқми, қитъа чемпионатида зафар қучиш вақти келди.

Нодирхўжа Юлдашев
Дубай
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика