Latest news

19:30Ўзбекистон кубоги. Финал. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  44 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  17 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  21 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  9 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  14 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  3 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  6 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Баҳодир Насимов энди эркин агент: шу ва мавсум ҳақида News

Баҳодир Насимов энди эркин агент: шу ва мавсум ҳақида

Кеча Озарбайжон Кубоги соҳиби бўлган Баҳодир Насимовнинг "Нефтчи" билан тузган шартномаси якунига етди.
Сўнгги турларни оёқ пайларини тортиб олганлиги сабабли ўтказиб юборган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси бугунга келиб ўзини яхши хис қиляпти. Қизиғи шундаки, кубокни жамоа сардорига топширилгач, Рашид Саидов уни ҳамюртимизга берди. Насимов эса катта саҳнада кубокни юқорига кўтарди.

- Баҳодир Сизни кубок соҳиби бўлганингиз билан табриклаймиз!
- Раҳмат! "Габала" жамоаси билан ўйинга қарши жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Ўйин қизғин курашларга бой бўлди. Аммо якунда пенальтилар сериясида ғалабани қўлга киритдик. "Нефтчи" сафида уч карра чемпион, икки карра кубок соҳиби бўлдим. Фақат суперкубок қоляпти.

- Жамоангиз чемпионат ўйинида айнан "Габала" жамоасига имкониятни бой бериб, учинчи ўриндан маҳрум бўлди. Финалда реванш ҳисси бўлдими?
- Йўқ, шунчаки ўйинга тайёргарлик кўрдик. Мавсум бошида олдимизга иккита турнирда ҳам ғолиб бўлиш вазифаси қўйилган эди. Афсуски, чемпионатда ишимиз биз ўйлагандек чиқмади.

- Жароҳатингиз тузалиб қолдими?
- Ҳа, ҳозир машғулотларга киришдим. Бироқ жисмоний ҳолатим аввалгидек эмас. Яна бир неча кундан кейин ҳаммаси изига тушиб кетади.

- Эндиги режаларингиз қандай?
- "Нефтчи" билан тузган шартномам якунига етди. Ҳозир бу ҳақда ўйламаяпман. Бугун Ўзбекистонга қайтаман, бироз ҳордиқ чиқаришим керак. Олдимда 3-4та жамоадан таклифлар бор.

- Сиздек ҳужумчиларга Ўзбекистон чемпионати муҳтож. Агар жамоаларимиздан бири таклиф билан чиқса, бу ҳақда ўйлаб кўрасизми?

- Бу саволингизга ҳозир жавоб бера олмайман (кулади)

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика