Latest news

23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  4 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  8 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  10 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  2 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  50 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  24 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  8 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  427 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1

Баҳодир Жалолов америкалик рақибини мағлуб этди ВИДЕО News

Баҳодир Жалолов америкалик рақибини мағлуб этди ВИДЕО

Супероғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов АҚШда навбатдаги жангини ўтказди.

Ушбу жангда Баҳодирга америкалик Тайрел Райт рақиблик қилди. Олти раундга мўлжалланган жанг Нью-Йорк шаҳридаги машҳур “Madison Square Garden” аренасида бўлиб ўтди. Жалолов рингга Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг “Мендирман ўшал” қўшиғи садолари остида чиқиб келди.

Жанг муддатидан аввал якунланди. Олти раундлик жангнинг тўртинчи раундидан сўнг Райтнинг жамоаси баҳсни давом эттиришдан бош тортди. Тўрт раунд давомида кучли зарбаларни ўтказиб юборган мезбон боксчининг мураббийлари бу билан тўғри қарорга келишди. Жалолов учинчи жангини ҳам техник нокаут билан якунлади.

Маълумот учун, профессионал боксдаги фаолиятини 2012 йилда бошлаган Райт бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда 14та жангда рингга кўтарилиб, уларнинг 9 тасида ғалаба қозонган (6та жангда нокаут эвазига рақибларидан устун келган). Бугун учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Яна 2 та жангда дурангга эришган.


>>> ВИДЕОНИ КЎЧИРИБ ОЛИШ <<<

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика