Latest news

22:03"Манчестер Юнайтед" Дания терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  0 21:32"Мальорка" — "Барселона". Педри, Ямал ва Рафинья асосий таркибда  4 21:30"Насаф" — "Шўртан" 2:0 (матнли трансляция )  14 21:28Сергей Лушчан: "Ким хато қилса шу ютқазиши сезилганди"  7 21:12АПЛ. "Тоттенхэм" илк турда йирик ғалабага эришди  2 21:08Виталий Левченко: "Энг зўр мухлислар водийда"  5 20:57Суперлига. "Динамо" Самарқандда ОКМКни мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилди  25 20:44"Ал Айн" — "Ал Батаэҳ". Ғаниев асосий таркибда  0 20:20Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Тожикистонни мағлуб эта олмади  3 20:18"Вулверхэмптон" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  14 20:13"Нефтчи" 14 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"ни ютди  11 20:05Суперлига. 100 дақиқа давом этган водий дербисида "Нефтчи" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  80 18:54"Аталанта" "Манчестер Юнайтед" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 16:09"Арсенал"нинг янги мавсумдаги сардори ким бўлади?  1 15:33"Барса" Рэшфордни рўйхатдан ўтказди. МЮдан ижарага олинган ҳужумчи 1-турда "Мальорка" билан ўйнаши мумкин  7

Баҳодир Аннаматов: “Ғалаба барчамизники” News

Баҳодир Аннаматов: “Ғалаба барчамизники”

Кеча “Насаф” ўринбосарлари ўз майдонларида “Пахтакор” жамоаси устидан (3:1) иродали ғалабага эришишди.
Жамоа мураббийи Баҳодир АННАМАТОВ бу ҳақда қуйидаги фикрларни билдирди: "Кеча биз анча жиддий рақиб билан куч синашдик. “Пахтакор” таркибидага кўплаб ёшлар ўз тоифаларида мамлакат терма жамоаси аъзолари саналишади. Шунга қарамай шогирдларим майдонда бор кучлари билан ҳаракат қилишди".

-Жамоангиз Қаршида ўтаётган беллашувда одатда биринчи бўлим ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборсада, кейинчалик иродали ғалабага эришаяпти. Бу ҳолат “Сўғдиёна” ва “Пахтакор”га қарши ўйинда ҳам кузатилди...
-Ғалабага бўлган ишонч, интилиш кучли. Айниқса, захирадан тушган футболчилари ўзларини кўрсата олишди. Донир Нарзуллаев иккинчи бўлимда майдонга чиқиб, иккита гол уришшга эришди. Ғалаба ҳаммамизники, бундан барча хурсанд бўлди. Умид қиламизки, вақти келиб бу ёшлар жамоа асосий таркибига ҳам ёрдами тегади.

-Жамоангизнинг иқтидорли футболчиси, “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиси Азизбек Маликов икки ўйиндан бери майдонга тушмаяпти?
-Ўтган турда “Локомотив”га қарши ўйинда унинг сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги боис ёрдам бера олмаганди. “Пахтакор”га қарши ўйиндан олдин эса у бироз шамоллаб қолганди. Шу боис уни майдонга туширмасликка қарор қилдик. Кейинги учрашувдан у бизга ёрдам беради.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика