Latest news

12:36TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал жанглари ва бошқалар  0 12:03"Қўқон-1912" ўз легионери билан шартномани 2 йилга узайтирди   0 11:38Эшитдик-да! Ҳамиджон Актамов — "Бухоро" бош директори  1 10:45Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас  0 10:18Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"  7 09:49Иньеста: "Месси "Барселона"га қайтадими, билмайман. Лекин у клуб учун катта белги бўлиб қолади"  5 09:44"Динамо" яна бир асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 09:21Антони сўнгги 8 ўйинда 5+3 қайд этди  0 08:53"Барселона" ҳимоячиси билан 2031 йилга қадар шартномани узайтирди  0 08:25Трансфермаркт. Мессининг МСЛдаги супер мавсумидан сўнг ҳам нархи тушди  1 07:59ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 07:38Финляндия клуби мухлислари клуб Премер-лигадан тушиб кетганидан сўнг стадионни ёқиб юборишди  3 02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  1 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  3

Баҳодир Аҳмедов:"Ҳамма нарсанинг ўз вақти-соати бор" News

Баҳодир Аҳмедов:"Ҳамма нарсанинг ўз вақти-соати бор"

Ўзбекистон футзалининг ҳақиқий қаҳрамонига айланган, “Максам-Чирчиқ” жамоасининг сардори ва миллий терма жамоанинг бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов учун ушбу мавсум унинг профессионал ўйинчилик фаолиятидаги сўнггиси бўлди.
Ўз фаолияти давомида Баҳодир Аҳмедов 3 маротаба Осиё чемпионатининг кумуш медаллари соҳибига айланган. Умуман эса, у 13та Осиё чемпионатидан 11тасида иштирок этган. Бундай кўрсатгичга Аҳмедовдан ташқари Осиёда фақатгина Қирғизистон терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Нуржан Жетибаев эга.

Баҳодир Аҳмедов – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устаси. Ҳозирги кунга қадар ўтказиб келинган футзал бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатларининг барчасида фақатгина Аҳмедов иштирок этган. Шу тариқа, у 9 маротаба Ўзбекистон чемпионлигини ва 8 маротаба Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган.

Аҳмедовнинг фаолияти 27 март куни Ўзбекистон Кубоги финал учрашувида ёрқин тарзда якунланди. “Максам-Чирчиқ” таркибида, Аҳмедов ушбу йилги мамлакат Кубоги соҳибига айланди. Финал учрашувида унинг жамоаси қаршининг “Дўстлик-AIN” клубини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Қаршиликлар дарвозасига киритилган 2та голга эса, айнан Баҳодир Аҳмедов муаллифлик қилди.

Қуйида, учрашувдан сўнг Баҳодир Аҳмедов билан уюштирилган кичик суҳбат келтирилган:

- Баҳодир ака, бугунги учрашув сизда қандай таассурот қолдирди?
- Рақиб тўғрисида жуда илиқ фикр билдиришим мумкин.  Мавсум давомида“Дўстлик-AIN” кучли ва иродали жамоа эканлигини кўрсата олди. Бугунги баҳсда рақибни енгиш осон бўлмади. Аммо биз буни уддаладик ва ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

- Бугун сизнинг профессионал ўйинчи сифатидаги фаолиятингиз якунланди. Ҳозирда нималарни ҳис қиляпсиз ва фаолиятингизни нима учун тамомладингиз?
 - Мазкур учрашув бутун умрим давомида эсимда қолади. Спортчи сифатида олиб борган фаолиятим жудаям ёрқин ва эсда қоларли бўлди. Ҳамма нарсанинг ўз вақти-соати бор. Мураббий бўлганимдан кейин, профессионал даражада ўйнашни тўхтатиб, бор куч ва эътиборни терма жамоа ривожига қаратиш лозим.

- Финал учрашуви бўлишига қарамай, сиз рақиб дарвозасини 2 бор ишғол қилдингиз. Демак яхши жисмоний ҳолатдасиз, шундай эмасми?
- Жисмоний ҳолатим яхши, лекин ёшларга йўл бўшатиб, уларга имконият берадиган пайт келди. Футзал ўйнасам, энди фақат ҳаваркор ё бўлмаса фаҳрийлар жамоалари таркибида ўйнашим мумкин.

- Ҳар бир спортчи ўз фаолиятини катта ютуқ билан якунлашни хоҳлайди. Бугун “Максам-Чирчиқ” Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. Бу сиз учун қанчалик аҳамиятли?
- Албатта бу жуда ёқимли. Ғалаба учун бутун жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. Ғолиб сифатида фаолиятимни якунлаганимдан бахтиёрман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика