Latest news

21:12Акмал Рустамов: "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман"  0 20:56Суперлига. Салкам 20 минг томошабин йиғилган ўйинда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келди  70 20:55ПСЖ Доннарумма учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Сити" бу суммани кўп деб ҳисобламоқда  1 20:30Суперлига. "Шўртан" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  2 20:29Про лига. "Арал" "Жайхун" устидан ғалаба қозонди  0 20:11Суперлига. Зерикарли ўтган ОКМК - "Қизилқум" ўйинида голлар урилмади  23 19:50Санчо фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 19:21Саудия Арабистони клуби Мбаппе учун "космик" сумма тўлашга тайёр  6 18:40Доннарумма ПСЖнинг УEФА Суперкубоги учун қайдномасидан тушиб қолди  2 17:38"Қўқон-1912" 8 йиллик танаффусдан сўнг Ғузорда ғалаба қозона оладими?  0 17:00Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 4 ўйиндан бери "Андижон"ни ютолмаяпти  1 16:39АПЛ клублари А Серия клубларига қараганда 500 баравар кўп (!) пул сарфлади  7 16:12Испания футбол федерацияси "Барселона" АҚШда ўйин ташкил этишига рози. Энди УЕФАнинг рухсати керак  4 15:44Мали U-17 Ўзбекистон U-16 терма жамоаси дарвозасини 5 марта ишғол қилди  23 15:32Рустам Акрамов хотирасига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди  0

Баҳодир Аҳмедов: «Жаҳон чемпионати учун жамоа шакллантиряпмиз» News

Баҳодир Аҳмедов: «Жаҳон чемпионати учун жамоа шакллантиряпмиз»

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичига қадар бир қатор халқаро мусобақаларда иштирок этади.

 Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов Қирғизистонга қарши саралаш босқичи учрашувидан сўнг маълум қилди.

7 ноябрь куни Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичи сўнгги тури доирасида Қирғизистон термасига қарши майдонга тушди ва 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бунгача Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Туркманистонни 10:1, Тожикистонни эса 5:4 ҳисобида мағлубиятга учратишган эди.


«Йигитларимиздан жуда ҳам хурсандман. Легионерларимиз ҳам, терма жамоага янги жалб этилган ёш ўйинчилар ҳам жуда яхши ўйин кўрсатишди. Уларнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим. 4:0 ҳисобидан сўнг асосан ёш ўйинчиларга имконият беришга ҳаракат қилдик ва улар ёмон ҳаракат қилишмади, деб ўйлайман. Тўғри, маълум хатолар бўлди, умуман, хатолар ҳар доим ҳам бўлади. Биз майдонга маълум ҳисобда ғалаба қозонамиз деб чиқмагандик, ҳеч қачон бундай мақсад бўлмайди – бу йигитларнинг ҳаракатига халал беради. Ҳаммаси оддий – биз ҳар қандай ўйинда фақат ғалабани мақсад қилиб майдонга чиқамиз», - деди Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи.


Ўзбекистон футзал терма жамоаси 2-турдан сўнг Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиб бўлган эди. Финал босқичидаги ўйинлар янада масъулиятли, янада оғирроқ бўлиши турган гап.


«Саралаш босқичида ҳеч бир ўйин осон бўлгани йўқ. Ҳа, авваллари шундай гаплар бўларди: мусобақа бошланиши арафасида ҳамма финалга Эрон билан Япония чиқишини айтарди. Бироқ ҳозир бундай фикрлар йўқ, чунки футзал савияси бутун қитъа бўйлаб сезиларли ўсмоқда ва ҳар бир жамоа исталган рақибга кутилмаган қаршилик кўрсатиши мумкин, деярли тахмин қилиб бўлмай қолган. Финал босқичига тайёргарлик ҳақида гапирадиган бўлсам, режа бўйича Озарбайжон, Вьетнамда ташкил этиладиган халқаро мусобақаларда иштирок этамиз. Шунингдек, Озарбайжон термасини Тошкентга таклиф этиш режаси ҳам бор. Илоижи борича ёш футболчиларга имкон берамиз, улар тажриба тўплаши, малакаси ошиши учун ҳаракат қиламиз», - деди Аҳмедов.



Саралаш баҳслари арафасида асосан маҳаллий ва ёш ўйинчилардан, яъни, легионерларсиз Ўзбекистон футзал терма жамоаси Эроннинг энг кучли – «Санае Гити Пасанд» клубига қарши тўп суриб, дастлаб 2:3, сўнг эса жуда йирик – 1:10 ҳисобида имкониятни бой берди. Баҳодир Аҳмедовнинг таъкидлашича, ушбу ўйинлардаги натижаларга эътибор бермаслик керак.


«Эрон клубига қарши ўйинларда асосан ёш, янги ўйинчиларни синадик, уларга имкон бердик. Уларга бугун имкон бермасак, улар яна қачон бундай жамоаларга қарши тўп суришади, тажриба тўплашади? «Санае Гити Пасанд», унинг мураббий ва футболчилари билан яқиндан танишмиз, улар ҳам бизни жуда яхши танишади. Таркибимизда етакчилар йўқлигини кўриб, савол билан мурожаат қилишганида, мен уларга асосий эътиборни ёш футболчиларга қаратаётганимиз, мақсадимиз жаҳон чемпионати баҳслари учун янги жамоани шакллантириш эканлигини айтдим. Улар эса мени қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистонда қабул қилинган ушбу қарорни жуда тўғрилигини таъкидлашди, чунки уларнинг ўзи ҳам ёшларни халқаро мусобақаларга жўнатиб, тажриба орттиришларига имкон яратишади. Қозоғистонда тўп сураётган етакчи легионерларимизнинг аксарияти 30дан ошган, яна 2-3 йилдан сўнг эса фаолиятини якунлайди. Биз эса, қайд этганимдек, жаҳон чемпионати учун тайёргарлик кўрмоқдамиз», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика