Latest news

15:32"Фенербахче" сардори ҳибсга олинди. У нимада айбланмоқда?  0 15:05"Қўқон-1912" грузиялик ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттиради  1 14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  4 13:06"Динамо" яна бир дарвозабон билан келишувни узайтирди  0 12:58Суперлига-2025. Уйда Сергеев, меҳмонда Норчаев гол уришни яхши кўради  1 12:36TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал жанглари ва бошқалар  1 12:03"Қўқон-1912" ўз легионери билан шартномани 2 йилга узайтирди   0 11:38Эшитдик-да! Ҳамиджон Актамов — "Бухоро" бош директори  7 10:45Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас  1 10:18Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"  7 09:49Иньеста: "Месси "Барселона"га қайтадими, билмайман. Лекин у клуб учун катта белги бўлиб қолади"  7 09:44"Динамо" яна бир асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 09:21Антони сўнгги 8 ўйинда 5+3 қайд этди  1

Баҳодир Аҳмедов: "Ёш ўйинчиларимиздан кўнглим тўқ" News

Баҳодир Аҳмедов: "Ёш ўйинчиларимиздан кўнглим тўқ"

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Эронга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида иштирок этди(2:3). Ушбу учрашувдан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Фикр билдирадиган бўлсам, ёшларимизнинг ўйинидан кўнглим тўлди, яхши ўйин кўрсатишди. Лекин, жуда кўп камчиликларимиз бор. Яхши биласизлар, орада катта танаффус юзага келган эди. Шунга қарамасдан йигитлар яхши ўйнашди. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз",- дейди Баҳодир Аҳмедов.

- 2016 йилги Осиё чемпионатидан сўнг Эрон билан Ашҳободдаги Осиё ўйинларида ҳам ўйнадик ва мана бугун. Бу учта ўйин ўртасида фарқ борми? Чунки, рақибда ва бизда таркиб ўзгарди...

- Эътибор берган бўлсангиз жуда кўп ёш ўйинчилар етишиб чиқди. Уларга эътибор бермоқдамиз. Эрон билан биринчи учрашувда уларнинг айримлари дебют қилишди ва ҳаяжонда ўйнашди. Бугун эса ишончли ҳаракат қилишди. Ўзимизнинг иккита хатоимиз сабаб биринчи бўлимда гол ўтказиб юбордик. Рақибнинг учинчи голи эса чиройли чиқди, очиғи қарсак чалиш керак. Лекин, йигитлардан кўнглим тўқ. Бир йилдан бери ўзимизда ўйнамагандик. Аввалги ўйинда ёши катта ўйинчиларимиз ҳам хато қилди. Ёшларимизда бироз ҳаяжон сезилди. Бундан кейин халқаро ўйинлар орқали Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрамиз. 

- Жароҳат олган ўйинчилар ҳақида нима дея оласиз?

- Уларнинг ҳолати яхши. Фақат жароҳатланганларни бугун туширмадим. Бизга ҳали керак улар. 10 кунлардан кейин бутунлай машғулотларда иштирок этишни бошлашади. Ноябрь ойида бир ойлик йиғин ўтказамиз. Шу йиғинда яна бир қатор ёшларимизни ва жароҳат олган ўйинчиларни синовдан ўтказиб оламиз. Назорат ўйинлари бўлади. Бу борада музокара кетяпти. Рақиблар рози бўлса кўпроқ назорат учрашувларини ўтказамиз. 

- Назорат ўйинларида рақиблар аниқми?

- БААда турнир бўлиб ўтади. У ерда БАА, Япония ва бошқа Европа терма жамоалари иштирок этиши кутилмоқда. Қирғизистон билан ҳам назорат ўйинларида қатнашамиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика