Latest news

11:48​Шенснидан ҳавас қиларли натижа!  0 11:20Осиё Кубоги-2031 мезбонлиги учун Ўзбекистонга янги рақобатчи пайдо бўлди  3 10:55«Арсенал» афсонаси «Рома»ни бошқаришга асосий номзодга айланди  1 10:17АПЛнинг ТОП клублари қизиқиш билдираётган футболчи «Ал Насср»га ўтиши мумкин  0 09:43«Рома» аъзоси А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди  0 09:06Артетага ёзда катта сумма берилади. Жамоа учта футболчини трансфер қилмоқчи  3 08:28ЕЧЛ. Ҳафта рамзий жамоаси эълон қилинди  7 07:45Суперлига. Бугун воҳа жамоалари водий грандларига қарши баҳс олиб боради  15 02:00Европа лигаси. 4 ўйиннинг 3тасида дуранг қайд этилди, барчаси жавоб ўйинларига қолди  9 01:40"Барселона" бу борада етакчи  10 01:11Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" қийин ғалабага эришди ва пешқадамликни мустаҳкамлади  0 00:57Крис Саттон: "Аморимнинг айби йўқ"  6 00:26U-17 Осиё Кубоги. C гуруҳидаги учрашувлар ҳам якунланди  2 23:40Конференциялар лигаси. "Челси"дан осон ғалаба  8 23:20Роналдуга янги шартнома таклиф қилинди  2

Баҳодир Аҳмедов ва Рустам Умаров жаҳон чемпионатидаги таассуротлари ҳақида гапирди News

Баҳодир Аҳмедов ва Рустам Умаров жаҳон чемпионатидаги таассуротлари ҳақида гапирди

Литвада тўққизинчи маротаба ташкил этилаётган футзал бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этган терма жамоамиз вакиллари мундиал ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Баҳодир Аҳмедов, Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи:

- Ўзбекистон футзали тарихининг биринчи кунидан бери унинг таркибида эканлигимдан фахрланаман. Футболчи ва мураббийи сифатида Осиё чемпионатларининг барида қатнашганман, Колумбияда ўтган Жаҳон чемпионатида ёрдамчи мураббий, бу гал бош мураббий бўлдим.

Литвада Гватемалага қарши биринчи ўйин бўлгани учун хаяжонланганлигимиз рост. Лекин вақт ўтиб барчасини унутдик, ташаббус тўлалиғича биз томонга ўтди. Учта гол фарқи билан ортда қолиб, тенглаштира олдик. Лекин сўнгги сониялар бизнинг зараримизга ишлади. РФИ билан ҳам шундай бўлди. Рақибимизнинг кимлигини билардик. Бошида ҳаяжон сезилди. Вақт ўтиб йигитларимиз ўзларига келишди, ҳисобни тенглаштиришда ҳам.  Лекин барибир тажриба ўз сўзини айтди. Мисрга қарши эса фақат ғалаба қаноатлантиришини ҳис қилдик. Футзалимиз тарихида биринчи марта гуруҳдан чиқдик. Олдимизда эса доимий, этиб бўлмайдиган рақиб – Эрон. Машғулотларда ҳам, ошхонаю дам олиш хоналарида ҳам шогирдларим билан дарду-ҳаёлимиз Эрон бўлиб қолди. Бир қатор тактикаларни ишладик, кимнинг нимага қодирлигини, биз улардан кам эмаслигимизни, янги давр бошлашимиз зарурлигини такрор-такрор таъкидладик. Асосий эътиборни руҳиятни кўтаришга қаратдик. Шунда ҳам ўйин бошлагунга қадар йигитларда қўрқув эмас, балки ҳаяжон борлигини сезиб турдим. Бош ҳакам хуштаги чалингандан кейин ҳаммаси унутилди. Фақат ўйнаш, мустаҳкам ҳимояланиш, тезкор қарши ҳужумлар ташкил этиш, имкон қадар қоидани бузмаслик, вазиятга қараб дриблинг қўллаш, имкон туғилиши билан дарвоза томон зарба бериш керак эди. Йигитларим бу кўрсатмаларимни шараф билан бажаришди. Агар яна 4-5 сония вақтимиз бўлганида яна гол уришимиз муқаррар эди. Эронликлар ҳудди финалда рақибларини ютганидек хурсанд бўлишди.

Шогирдларимдан минг бор розиман. Майдонда бирор-бир футзалчимиз улардан кам бўлмади. Аввалги Жаҳон чемпионатида испаниялик бош мураббийга ёрдамчи сифатида ишлагандим. Зиммамда масъулият бўлган, лекин бош масъулият менда эмас, унда бўлган. Бу сафар эса... ўзимдан ўтганини ўзим билдим.  Кейинги Осиё ва Жаҳон чемпионатларига қандай тайёрланиш, асосий эътиборни нималарга қаратиш зарурлигини хулоса қилдим. Энг муҳими, футзал учун, биз учун зарурий шароитлар яратилиб берилаётганидан мамнунман. Эътибор шу зайин давом этаверадиган бўлса, биз Жаҳон чемпионатининг доимий иштирокчисига, қитъамизнинг этакчисига айланамиз, бунга шубҳам йўқ. Чунки бизда футболни, айниқса, футзални севувчилар кўп.


Рустам Умаров, терма жамоа сардори:

- Мамлакат терма жамоамизда ҳар даврнинг ўз авлоди бўлган. Ва ҳар даврда ҳам тажрибали футзалчилар қаторида маҳоратли, чаққон ёшлар тажриба орттириб боришган. Терма жамоамиз фаолиятида уч авлод таркибни тилга олсак биринчи авлод таркибида энг ёш дарвозабон сифатида майдонга тушганман, иккинчи авлод билан тўлиқ ўйнадим, айни пайтда эса учинчи авлоднинг энг ёши улуғ ўйинчиларидан бириман. Машғулотларда ёшлар билан тенгма-тенг ишлайман, улардан ғайрат, шижоат оламан, улар эса мендан тажрибаларини оширишади. Колумбиядаги Жаҳон чемпионатида бор маҳоратимни сарфлаганман, бу гал ҳам шундай бўлишига ишонгандим. Ҳозир ҳам ёшимни баҳона қилмоқчи эмасман, ҳали яна бир неча йил дарвозани қўриқлашга тайёрман. Лекин барибир қачондир ёшларга жой бериш керак. Гуруҳ босқичи биринчи ўйинида ўзимни йўқотиб қўймадим, ҳаяжонга берилганим ҳам йўқ. Лекин омадим келмади, мен томонга берилган зарбалар голга айланаверди.

Равшан Элибоев тезкор, қўрқмас, чаққон дарвозабонлигини биламан. Нафақат дарвозабон, майдонда ўйнай олиши, ҳимоячи ва бешинчи ўйинчи вазифасини бажара олиш қобилияти билан бошқалардан ажралиб туради. У буни амалда исботлади ҳам. РФИ, Миср ва Эронга қарши баҳсларда Ўзбекистон кучли дарвозабонга эга эканлигини намойиш этиб бера олди. Мен ундан фахрланаман. У ҳали яна кўп йиллар мамлакатимиз спорт шарафини ҳар қандай халқаро мусобақаларда муносиб ҳимоя қила олади.

Жаҳон чемпионатидаги иштирокимизга келсак, бизга яратилган шароитларнинг юқори савияда ташкил этилганлиги, хорижий мамлакатларда йиғинлар ўтказилганлиги, дунёнинг гранд терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ташкил этилганлигининг мевасини кўрдик. Бунинг учун ЎФА раҳбариятига миннатдорлик билдирамиз. Келгуси расмий мусобақаларда, ҳаттоки навбатдаги Жаҳон чемпионатларида албатта ижобий натижалар кўрсатишимизга ишонаман.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика