Latest news

01:41Илёс Зейтуллаев: "Женнифер Лопес ва шунча одамни майдондан ҳайдай олмайман-ку"  2 01:11Элдор Мойлиев: "Биз ҳам "Бунёдкор" ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди"  0 00:51Энди Жексон "Челси"га керак эмас  2 00:28Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз"  0 00:16"Манчестер Юнайтед" клуби қайта тамирланган Каррингтон базасини намойиш этди  0 23:57Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди"  3 23:31"Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқаришга ҳали эрта" — Азамат Абдураимов билан иккинчи давра старти таҳлили   2 23:16Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Бунёдкор" "Шўртан"ни мағлуб эта олмади  9 22:57Шоҳруз Норхонов: "Жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман"  0 22:44Февзи Давлетов: "Жанговар дуранг бўлди"  0 22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  1 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  13 21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  2 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15

Баҳодир Аҳмедов: "Терма жамоага муносиб номзодлар сараланмоқда" News

Баҳодир Аҳмедов: "Терма жамоага муносиб номзодлар сараланмоқда"

Хабарингиз бор, 19 ноябрдан бошлаб Самарқандда футзал бўйича олий лиганинг 1-босқич 2-тур учрашувлари старт олди.
Биз шу фурсатдан фойдаланиб, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов билан суҳбатлашдик.

- Баҳодир ака, терма жамоамиз бош мураббийи сифатида бўлиб ўтаётган миллий чемпионат борасида қандай фикрдасиз?

- Аввало барча учрашувларни кузатиб бораётганимни ва бу орқали терма жамоага энг муносиблар саралаб олинаётганини айтиб ўтишим керак. Йилдан йилга футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати кучайиб бормоқда. Футзал ихлосмандлари ва учрашувларни томоша қилаётган томошабинлар бунинг гувоҳи бўлмоқда. Ёшларнинг кўплиги мени хурсанд қиляпти ва шуларга кўпроқ эътибор беряпмиз. Чемпионатнинг кучайиши терма жамоага катта мадад бўлади. Бу борада яна шуни қўшимча қилиб ўтишим керак, бундан уч-тўрт йил олдин фақат "Ардус" ва "Строитель-Зарафшон" жамоаларини билардик. Энди бўлса, бир нечта тенг кучли рақиблар бор. Ҳеч бир ўйинда фаворитни аниқ айта олмаслик ҳам рақобат кучли эканлигидандир.

- Жамоалар ўртасидаги рақобат ўз самарасини беряптими?
- Албатта, натижасини кўряпмиз. Мана яқинда Осиё чемпионатига саралаш баҳсларида ҳам ижобий натижани қўлга киритдик. Ҳозирда барча клубларни маҳаллий мураббийлар бошқармоқда ва бу ҳам қайсидир маънода чемпионатда мураббийлар савияси ошишига олиб келади. Испаниядан келган мураббийлар ҳам футзал ривожида ўз ҳиссаларини қўшиб кетди. Улардан маҳаллий мураббийларимиз ва футзалчиларимиз кўп нарсани ўрганди.

- Терма жамоа ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз?
- Ҳозир мана шу босқич орқали тайёргарлик олиб боряпмиз. Февраль ойидан бошлаб хорижда йиғин ташкил этишни режалаштирганмиз. Ҳозирда асосан ёшларга эътабор қаратяпмиз ва шу орқали Осиё чемпионатига тайёрланиб бормоқчимиз.

- Терма жамоамиз Осиё чемпионати саралаш босқичидан муваффақиятли ўтди, лекин шунга қарамай Эрон клубига йирик мағлубиятга учради. Бу борада фикрингиз қандай?
- Биз бунга жиддий эътабор қаратганимиз йўқ. Терма жамоага номзод ёшларни синовдан ўтказиб олдик. Натижадан бўлмаса ҳам кўрсатган ўйиндан хурсанд бўлдим. Биз уларни катта баҳсларга мослаштириб бормасак бўлмайди.

- Терма жамоа олдида қандай режалар бор?
- Февралда Озарбойжонда ўқув-машғулот йиғинини ташкил этмоқчимиз. Ундан ташқари, Тошкентга Европанинг кучли жамоаларини ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун таклиф этмоқчимиз. Иккинчи йиғин эса Португалияда ташкиллаштирилади.

- Осиё чемпионатида терма жамоа олдига қандай мақсад қўйилади?
- Биз совриндор бўлиб қайтмоқчимиз.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика