Latest news

15:45"Навбаҳор" стадионига янги чим ётқизилмоқда  0 15:24"Хоразм" Молдова жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:07Маҳамаджонов "Андижон" таркибига қўшилади  1 14:45"Андижон" ҳужумчиси Ироқнинг етакчи клубига ўтмоқда  3 14:24Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойга жўнаб кетди  1 14:02"Барселона" ёш истеъдоднинг кетишига вето қўйди  0 13:34Расман: Зинченко "Аякс" футболчисига айланди  4 13:13"Арсенал" ярим ҳимоячиси узоқ муддатга сафдан чиқди  1 12:46ЕЧЛ 1/16 финал ўйинлари жадвали: "Реал" "Бенфика" билан қачон ўйнайди?  3 12:19"Нефтчи" "Бешиктош" билан ҳамкорлик қилади  6 11:58"Реал" жароҳат олган Беллингемнинг ташхисини маълум қилди  27 11:32"Ливерпуль" "Ренн" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича келишувга эришди  2 10:45Камолиддин Тожиев: "Натижа муҳим эмас, ёшларни синаб олдик. Таркибимиз 90 фоизга тайёр"  4 10:24Кэррик: "Олд Траффорд" — алоҳида лаҳзалар юзага келадиган жой"  7 09:50"Машъал" "Динамо" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди  3

Баҳодир Аҳмедов: "Сен урмасанг, сенга уришади" News

Баҳодир Аҳмедов: "Сен урмасанг, сенга уришади"

Осиё кубоги саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Камбоджа (6:1) учрашувидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда Камбоджа терма жамоасига миннатдорчилик билдирган бўлардим. Улар бугун бизга жуда яхши қаршилик кўрсатишди. Дастлабки бўлимда жуда кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик. Бу ўринда "Сен урмасанг, сенга уришади" нақли ишлади, биринчи бўлиб ҳисобни Камбоджа вакиллари очиб кетишди. Биз ўз хатоларимиз эвазига жазоландик. 

Иккинчи бўлимда йигитларга аниқ мақсад ва талаб қўйдик. Ўйинимиз ўзгарди, жамоамиз вакиллари ишончли ўйин намойиш эта бошлашди ва якунда йирик ғалабага эришдик.

- Жамоа мураббийлар штабига келиб қўшилган хорижлик мутахассиснинг фойдаси қай даражада тегаяпти?

- У киши менинг устозимнинг ҳам устози ҳисобланади. Бизга ўзининг муҳим ва қимматли кўрсатмалари билан ёрдам бераяпти.

- Бугунги ўйинда кўплаб ротацияларга қўл урдингиз. Бу жараён давом этадими?

- Албатта, биз ротациялар бўйича мунтазам ишлаймиз. Бу биз учун фойдадан холи бўлмайди.

- Жамоа таркибида айрим футболчилар кўринмади. Масалан, Анасхон Раҳматовни қайдномада ҳам кўрмадик...

- Анасхонда жароҳат бор. У тиббий муолажаларни олмоқда. Тез орада сафимизга қайтишига умид қилаяпмиз. 

- Жамоанинг собиқ аъзоси Рустам Умаров мураббийлар штабида қандай вазифани бажармоқда?

- Рустам Умаров жамоамизда дарвозабонлар мураббийи вазифасини бажармоқда. Унинг тажрибаси бизга асқотишига ишонаман.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика