Latest news

11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  0 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли швециялик ҳужумчи билан шартнома тузди  5 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  16 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  9 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1

Баҳодир Аҳмедов: “Мақсадим - терма жамоамизни жаҳон чемпионатига олиб чиқиш” News

Баҳодир Аҳмедов: “Мақсадим - терма жамоамизни жаҳон чемпионатига олиб чиқиш”

Ўтган ҳафтада Ветънамдаги футзал бўйича Осиё чемпионати якунланди. Япония ва Эрондан кейин Ўзбекистон терма жамоаси фахрли учинчи ўринни банд этди.
Амалдаги чемпионликни қўлга киритган Япония футзалчилари билан гуруҳдан жой олган терма жамоамиз кучли рақибини мағлубиятга учрата олди. Бу Япониянинг мусобақадаги ягона мағлубияти бўлиб қолди. Баҳодир Аҳмедов илк бор терма жамоамизни бош мураббий сифатида нуфузли мусобақага тайёрлади. Унинг учун мураббийликдаги дебюти яхши чиқди. Ярим финалда Эронга ўта йирик ҳисобда ютқазган вакилларимиз учинчи ўрин учун баҳсда Қувайтни 2:1 ҳисобида таслим қилди. Футзалчиларимиз Тошкентга қайтиб келишгач бош мураббийни муваффақият билан табрикладик. 

- Баҳодир ака, Осиё чемпионатидан қандай таассуротлар билан қайтдингиз?
- Йигитларимиз кўрсатган ўйиндан хурсандман. 3-ўринни эгаллаб бронза медалларига сазовор бўлганимиз мени қувонтирди. Шунинг учун у ердан яхши кайфият билан қайтиб келдик. Бизни Ветънамда аъло даражада кутиб олишди. Яратилган шароитлар ҳам ажойиб эди. Энг асосийси, 3-ўринни эгалладик.



- Мусобақага кетишдан аввал терма жамоа олдига қўйилган вазифа қандай эди?
- Мақсадга келсак, қандай бўлмасин бирор-бир медални қўлга киритишимиз лозим эди. Бизга 3-ўринга насиб қилди.

- Осиё чемпионлигини қўлга киритган Японияни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратдинглар. Айтингчи, бу вазифани қандай қилиб бажара олдинглар?
- Футзалда ҳам ҳамма нарса бўлиши мумкин. Япония билан ўйинга ҳар тарафлама тайёргарлик кўрдик. Аввалига 0:1 ҳисобида ютқазаётгандик. Кейин ўртадаги фарқни тенглаштирдик. Ўйин охирида иккинчи тўпни киритиб муҳим ғалабага эришдик. Очиғини айтсам, омад жамоамиз томонида бўлди. Чемпионатдаги биринчи учрашувда Қирғизистон терма жамоаси устидан 2:0 ҳисобида олдинда бораётгандик. Аммо хатоларимиз эвазига иккита тўп ўтказиб юбордик ва ўйин дуранг билан тугади. Шундан кейин йўл қўйган камчиликларимизни яхшилаб таҳлил қилиб чиқдик. Кейинги ўйинларда бу каби хатоларга йўл қўймаслик учун иложи борича аниқ ҳамда пухта ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бунинг натижасида хатто Японияни ҳам енгдик.  

- Лекин Эронга 0:10 ҳисобидаги ўта кирик мағлубиятни қандай изоҳлайсиз?
- Ушбу учрашувда 5-6 нафар футзалчиларимиз иштирок эта олишмади. Айримларида жароҳат, яна баъзиларида огоҳлантиришлар борлиги сабабли Эронга қарши асосан ёшлар билан ўйнадик. Агарда жароҳати бор йигитларимиздан фойдаланганимда яна безовта қилиши ва кейинги учрашувда ўйнай олмаслиги мумкин эди. Ютган тақдиримизда ҳам финалда ёрдам бера олишмасди. Уларнинг ўрнига иқтидорли ёшларимизни майдонга туширдик. Улар ҳақида нима дейишим мумкин? Кўрсатган ўйинлари чакки эмас. Биринчи марта бундай юқори турнирда ўйнашди. 10:0 ҳисобида ютқазганимизга қарамасдан йигитлардан кўнглим тўлди. Ахир, ёшларни мана шундай муҳим беллашувларда майдонга туширмасам, яна қачон ўйнатишим мумкин?



- Ярим финалда Эрон билан дуч келиш кўнглингизни хира қилдими?
- Йўқ, менда бу каби нарсалар бўлмайди. Ҳозиргина айтдим-ку, футзалда барча нарса бўлиши мумкин. Исталган рақиб рўбаро келиши мумкин эди. Гуруҳда Япония 1-ўринни, биз эса 2-поғонадан жой олганимизда кейинги босқичда янада кучли бўлган Таиланд билан ўйнашимизга тўғри келарди. Лекин ҳеч ким гуруҳимизда бизни 1-, японларни эса 2-ўринни эгаллашларини кутмаганди.

- Эронга қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманида “эронликларни ҳеч ким тўхтата олмасди” деб айтдингиз. Аммо финалда Япония Эронни мағлуб эта олди.
- Финал жуда қизиқарли кечди. Эронликлар кўплаб яратилган қулай вазиятлардан фойдалана олишмади. Биз Японияга қарши қандай тайёргарлик билан ўйнаган бўлсак, японлар ҳам худди шундай ҳолатда Эронга қарши ҳаракат қилишди. Натижада кун чиқар юрт вакиллари чемпионликни қўлга киритишди.

- Мураббий сифатида илк бор Осиё чемпионатида терма жамоани бошқардингиз. Бу борада нималарни ўргандингиз?
- Биринчи марта бош мураббий бўлиб ишладим. Илк уринишимдаёқ бронза медалига сазовор бўлдик. Бу эса мен учун катта бахт. Бунинг устига чемпионатда янги ёш йигитлар билан қатнашдик. Бир қатор асосий футзалчиларимиз жароҳат туфайли Тошкентда колишганди. Уларнинг ўрнига ёшларни олиб кетиб қитъада учинчи ўринни эгаллаш осон эмас. Бунинг учун футзалчиларимизга миннатдорлик билдираман.

- Осиё чемпионати ҳам ортда қолди. Бундан кейинги мақсад ва режалар нималардан иборат?
- Бундан кейин ҳам ёшларимизга эътибор қаратишда давом этамиз. Терма жамоамизда яна 3-4 нафар ёши катта футзалчиларимиз бор. Аммо кейинги йилгача улар қандай спорт формасида бўлишади, буни билмаймиз. Шу боис энг катта талаб ёшлар билан ишлашга қаратилади. Кучли жамоалар билан ўйинлар ташкил қилмоқчимиз.  

- Осиёда Эрон билан Япония чемпионликни бошқаларга бермай келишмоқда. Бу йил японлар учинчи марта қитъада тенгсиз эканлигини исботлашди. Эрон эса унданда кучли. Айтингчи, нима учун уларга бас келиш қийин бўлмоқда?
- Бизда ёш болаларнинг футзал бўйича мактаблари энди-энди очиляпти. Эрон билан Японияда эса бундай мактаблар анчадан бери фаолият кўрсатиб келмоқда. Шунинг учун уларда ҳар йили янгидан-янги қобилятли ёшлар етишиб чиқмоқда. Катта футболда “Бунёдкор”, “Пахтакор” каби жамоаларнинг футбол мактаблари, академилари бор ва у ердан ёш йигитлар вояга етмоқда. Лекин футзалда иқтидорли ёшларни топиш қийинроқ. Аста-секин “Ардус”, “Бунёдкор”, “Локомотив” каби жамоаларимизда янги номлар пайдо бўляпти. Бундан кейин ҳам футзалимиз ривожланишда давом этади.



- Айтингчи, бизда қандайдир муаммо бор деб ўйлайсимзи?
- Ҳамма жойда муаммо бўлади. Яхши ўйинчилар кўп деб ҳисоблайман. Фақат уларни қидириб топиш керак. Наманган, Самарқанд каби шаҳарларга бориб кузатамиз. Футзал бўйича ташкил этиладиган турнирларни кўздан кечириб истеъдодларни излаб топамиз.

- Мураббий сифатида дастлабки ютуғингизга эришдингиз. Бундан кейин ўз олдингизга қандай мақсадларни қўймоқчисиз?
- 2016 йили яна Осиё чемпионати ўтказилади. Айнан ушбу мусобақада жаҳон чемпионати йўлланмалари ҳам ўз эгаларини топади. Бунинг учун ҳозирданоқ жиддий ишларни бошлаш керак. Талантли ёшларни йиғиб уларни яхшилаб тарбиялаб бориш лозим. Менинг мақсадим терма жамоамизни жаҳон чемпионатига олиб чиқиш.

ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика