Latest news

12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  1 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  1 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  4 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  7 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  10 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  12 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  37 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  5 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  6

Баҳодир Аҳмедов: "Эронни мағлуб этишни ҳар бир мураббий истайди" News

Баҳодир Аҳмедов: "Эронни мағлуб этишни ҳар бир мураббий истайди"

Вьетнамда ўтаётган футзал бўйича Осиё чемпионатининг Ўзбекистон ва Ливан терма жамоалари ўртасида кечган чорак финал учрашувидан сўнг ҳар иккила жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Франциско Араужо (Испания) – Ливан терма жамоаси бош мураббийи:

- Кутилганидек, учшарув биз учун жуда қийин кечди. Ўзбекистон Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири эканлигини яна бир бор исботлади. Биринчи бўлимда биз рақибдан яхшироқ ҳаракат қилдик, аммо гол уриш рақибга насиб қилди. Иккинчи бўлимда хатоларимиз учун жазоландик ва ҳақли тарзда мағлуб бўлдик. Бугун омадсизликка учраганимизга қарамай, мусобақадаги иштрокимиздан кўнглим тўлди. Ўзбекистон терма жамоасини эса, ярим финал йўлланмаси билан табриклайман ва ушбу жамоага омад тилайман.

Баҳодир Аҳмедов – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи:

- Жамоамиз ярим финалга йўлланма олганидан бахтиёрман. Бугун Ливанга қарши ўйнаш осон бўлмади. Айниқса биринчи бўлимда рақиб бизга кўплаб муаммоларни туғдирди. Шунга қарамай, интизомли тарзда тўп сурганимиз бизга навф келтирди. Ғалаба учун шогирдларимга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Кейинги учрашувда бизнинг рақибимиз Эрон бўлади. Ушбу жамоа Осиёда тенгсиз, аммо ҳар бир мураббий ва жамоа айнан Эронни мағлуб этишни жуда истайди. Албатта, бизнинг ҳам шундай ниятимиз бор.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика