Latest news

14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  5 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  0 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  5 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  5 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6

Баҳодир Аҳмедов: "Бугунги авлодимиз билан келажакка умид ва ишонч билан қарашимиз мумкин" News

Баҳодир Аҳмедов: "Бугунги авлодимиз билан келажакка умид ва ишонч билан қарашимиз мумкин"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун тунда юртимизга қайтиб келди.

Мундиал давомида мухлислар меҳрини қозона олган вакилларимиз гарчи нимчорак финалдан сўнг ортга қайтишган бўлсада, улар кўрсатган ўйин барчамизда илиқ таассурот қолдирди. Футзалчиларни ўйинларга тайёрлашда мураббийлар штабининг хизмати катта бўлди, десак муболаға бўлмайди. 2016 йил Колумбиядаги Жаҳон чемпионатида ёрдамчи мураббий сифатида қатнашган Баҳодир Аҳмедов Литвадаги мусобақада бош мураббий сифатида шогирдларини бошлаб тушди. Бу ҳақида мураббийнинг фикрлари қуйидагича бўлди.

"Ёрдамчи сифатида менга осонроқ бўлганди, дея оламан. Бунда сиз бош мураббий билан маслаҳатлашган ҳолда иш қиласиз. Бош мураббий ролида терма жамоада ишлаш катта масъулият ва ўзига яраша қийин. Буни Литвадаги Жаҳон чемпионатида ҳам билдим. Очиғи сўз билан таърифлаш қийин. Айни пайтда ҳиссиётлар ажойиб. Шундай бўлсада мухлислардан сўнгги ўйиндаги мағлубият учун узур сўрайман. Ўзимизнинг хатоларимиз эвазига имкониятни бой бердик. Бизнинг терма жамоа халқаро турнирларда ўйнай олишини кўрсатди. 

Бугунги авлодимиз билан келажакка умид ва ишонч билан қарашимиз мумкин. Жуда яхши ёш футзалчилар етишиб чиқмоқда. Кейинги йиғинларда уларни ҳам жалб қиламиз",- дейди Баҳодир Аҳмедов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика