Latest news

21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  0 20:35Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  10 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  5 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  16 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2

Бадштубер футболчилик фаолиятига якун ясади News

Бадштубер футболчилик фаолиятига якун ясади

Хольгер Бадштубер 33 ёшида 13 йиллик профессионал футболчилик фаолиятини тугатганини эьлон қилди.

Терма жамоаси таркибида 2010 йилда Жанубий Африка Республикасида ўтказилган мундиалда 3-ўринни эгаллаган, Германия Бундеслигасида 6 бор зафар қучган. Футболчи бу ҳақда ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди: 

"Барчаси учун миннатдорман. Ортга назар ташласам, муваффақиятли даврни кўраман". 

Марказий ҳимоячи позициясида тўп тепган футболчига бир пайтлар фавқулодда истеъдодли, деб баҳо беришганди. Бироқ унинг жароҳатга мойиллиги ҳам бор эди. Унинг ўзи бу борада: 

"Албатта, камроқ жиддий жароҳат олишни истаган бўлардим. Эришган ютуқларимиздан мамнунман", – деди.

Бадштубер 2009 йилда Мюнхенда профессионал фаолиятини бошлади ва унинг асосий қисмида "Бавария" клуби учун ҳаракат қилди. Ҳатто 2013 йилда собиқ жамоаси билан Европа Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритди. У, шунингдек, "Шальке 04" ва "Штутгарт" жамоаларида ҳам ўйнади. Ҳимоячининг сўнгги клуби Швейцариянинг "Люцерн" клуби бўлди. 

Хольгер келажакдаги режаларига ҳам ойдинлик киритиб ўтган: 

"Мен отамнинг изини босган ҳолда мураббийлик фаолиятимни бошламоқчиман. Умид қиламанки, футболда яна узоқ муддат қоламан, фақат бошқа ролда".

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика