БААда Ўзбекистон билан ўйнайдиган Грузия термасининг таркиби эълон қилинди
14 jan 2017 11:15
News
БААда Ўзбекистон билан ўйнайдиган Грузия термасининг таркиби эълон қилинди
Грузия йиғин доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Мазкур учрашув 23 январь куни бўлиб ўтади.
Қуйида Грузия терма жамоасининг БААдаги йиғинига жалб этилган футболчилар билан танишиш мумкин.
Дарвозабонлар: Роин Квасхавадзе (“Торпедо”, Кутаиси), Омар Мигинеишвили (“Самтредиа”, Самтредиа), Ото Гошадзе (“Авчала”, Тбилиси).
Ҳимоячилар: Торнике Григалашвили (“Чихура”, Сачхере), Фёдор Григалашвили (“Авчала”, Тбилиси), Давид Хочолава (“Черноморец”, Одесса, Украина), Гиорги Рехвиашвили (“Локомотив”, Тбилиси), Лаша Шергелашвили (“Рига”, Латвия), Уча Лобжанидзе (“Атирау”, Қозоғистон), Георг Кимадзе (“Торпедо”, Кутаиси).
Ярим ҳимоячилар: Теймураз Шония (“Динамо”, Батуми), Георг Гануграва (“Чихура”, Сачхере), Олег Форман (“Торпедо”, Кутаиси), Отар Китеишвили (“Динамо”, Тбилиси), Бачана Арабули (“Динамо”, Тбилиси), Георг Хараишвили (“Авчала”, Тбилиси), Бека Тугуши (“Торпедо”, Кутаиси), Саба Лобжанидзе (“Динамо”, Тбилиси), Георг Папунашвили (“Динамо”, Тбилиси).
Ҳужумчилар: Владимир Двалишвили (“Атирау”, Қозоғистон), Буду Зивзивадзе (“Самтредиа”, Самтредиа).
Ўзбекистон термасининг 21—24 январь кунилари бўлиб ўтадиган БААдаги йиғини доирасида терма жамоа Грузиядан ташқари Дания U-23 билан ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ушбу беллашув 22 январь куни Тошкент вақти билан 17:00 да старт олиши режалаштирилган.
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments