Latest news

08:23Ямал Роналду билан тенглашиб олди  2 07:55Флик мавсум ҳақида: “Мавсумдаги энг ёқимли лаҳзалар? “Реал“га қарши тўртта классико“  8 07:28Суперлига. Бугун 10-турга старт берилади  0 02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  53 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  4 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  8 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  7 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  10

БАА U-17 мураббийи: “Қизил карточка ноҳақ кўрсатилди” News

БАА U-17 мураббийи: “Қизил карточка ноҳақ кўрсатилди”

Кеча ўсмирлар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати старт олди.
Мусобақа мезбонлари дастлабки турни Гондурасга қарши ўтказиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Учрашувнинг 26-дақиқасида БАА бир киши кам бўлиб қолди, негаки ярим ҳимоячи Султон Ал Шамси рақиб футболчисининг оёғига ташлангани учун ўша заҳоти майдондан четлатилди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида БАА ўсмирлар термаси бош мураббийи Рашид Амир Ал Бадвави “қизил” берилган вазиятда италиялик ҳакам хатога йўл қўйганини айтиб ўтди:

“Менинг фикримча, ўйинчимиз “қизил”га тортадиган қўполликни амалга оширмади. Тўғри, у тўпни олиб қўйиш мақсадида қўполлик ишлатди, бироқ бу ҳаракат кўп борса “сариқ”қа тортарди. Менимча, бу вазиятда ҳакам хатога йўл қўйди. Умуман олганда, ўйинни ёмон бошламадик. Лекин кутилмаганда футболчимизнинг четлатилиши бир қатор режаларни чиппакка чиқарди. Энди кейинги босқичга чиқиш учун навбатдаги икки беллашувда ғалаба қозонишимиз талаб этилади”.

Х.ХОЛИҚОВ тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика