Latest news

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  29 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  8 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  4 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  102 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

БАА - Ўзбекистон ўйинига кам вақт қолмоқда News

БАА - Ўзбекистон ўйинига кам вақт қолмоқда

Бугун Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида охирги ўйинини ўтказади.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари саралашнинг охирги тур учрашувини БАА ёшларига қарши баҳс олиб боришади. Ўйин бизнинг вақт билан 19:25да бошланади. 

Яхши биласиз, гуруҳдаги аввалги иккита ўйинда ғалаба қозонганмиз. Ёшларимиз дастлаб Ливанни 3:1, кейин Непални 2:0 ҳисобида мағлуб этишди. Ўз навбатида БАА ҳам бу жамоаларни мағлубиятга учратди. БАА - Непал 5:0, БАА - Ливан 1:0. 

Учинчи тур олдидан БАА U-22 терма жамоаси фақат тўплар нисбатига кўра гуруҳда етакчилик қилмоқда. Ваҳоланки, уларнинг очкоси биз билан тенг. Бугунги ўйинда ғалабагина терма жамоамизни бирданига Осиё чемпионатига олиб чиқади. Агар дуранг ўйнасак, саралашни иккинчи ўринда тугатамиз ва бошқа гуруҳларнинг натижасини кутишимизга тўғри келади. Ютқазиб қўйсак ҳам худди шундай вазиятда қоламиз. 

Албатта, бугунги беллашувда футболчиларимиздан фақат ғалаба кутиб қоламиз. Шунда қолган гуруҳларда бошқалар қандай ўйнар экан деб кутиб ўтирмаймиз ва бу ёғига фақат Осиё чемпионати ҳақида ўйлаймиз. Эслатиб ўтамиз, навбатдаги U-22 Осиё чемпионати 9-27 январь кунлари Хитойда бўлиб ўтади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика