Latest news

23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  0 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  3 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  8 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  28 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  12 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  97 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  13 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   18

Ўзбекистон Дубайда БААни мағлуб этди, Сергеевдан дубль News

Ўзбекистон Дубайда БААни мағлуб этди, Сергеевдан дубль

БАА ва Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.

Ўртоқлик учрашуви
БАА - Ўзбекистон 1:2
12 октябрь, 2020 йил. Дубай. "Ал Рашид" стадиони. 19:20 (Тошкент вақти)

Голлар: Себастьян Тальябуэ 90 (пен.) - Игорь Сергеев 48', 86

Бош ҳакам:
Али Абдулнаби (Баҳрайн)
Қанот ҳакамлари: Сайид Алави (Баҳрайн), Файсал Алави (Баҳрайн)
Захира ҳаками: Омар Моҳамед Ал Али (БАА)

Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Ислом Қобилов, Игорь Голбан, ИброҳимҲалил Юлдашев, Мурод Холмуҳаммедов (Фарруҳ Сайфиев, 73), Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев, Отабек Шукуров (Акмал Мозговой, 90), Азизбек Турғунбоев (Достонбек Ҳамдамов, 53), Ҳожимат Эркинов (Жалолиддин Машарипов, 61), Игорь Сергеев (Шаҳзодбек Убайдуллаев, 87).

БАА: Холид Исса, Фарис Жума (Исмоил Аҳмад, 75), Муҳаммад Марзуқ, Абдулазиз Ҳайкал, Юссуф Жобир (Салим Рашид, 58), Ҳамис Исмоил, Аҳмад Барман (Муҳаммад ал-Аттас, 58), Иброҳим Ҳалил (Холид Бавазир, 24), Халфан Муборак (Ғариб Абдуллоҳ, 67), Себастьян Тальябуэ, Фабио де Лима (Ҳамдам, 81)

Огоҳлантиришлар: Мурод Холмуҳаммедов (31), Ҳамис Исмоил (80), ИброҳимҲалил Юлдашев (90). 


Ўйин якунланди!  Ғалаба муборак! 

90+4. Холид Бавазирнинг зарбаси хавфли, аммо ноаниқ чиқди. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

90+1. ГОООООЛ! Тўп Игорь Голбаннинг қўлига тегди ва пенальти белгиланди.  Тальябуэ 11 метрликни голга айлантирди – 1:2! 


90. Ўзбекистонда алмаштириш: Шукуров ўрнига Мозговой тушди. 

90. ИброҳимҲалил Юлдашев огоҳлантириш олди. 

89. Зарба! Шукуровнинг даҳшатли зарбасини рақиб посбони қийинчилик билан қайтарди! 


87. Ўзбекистонда ўзгариш: Игорь Сергеев ўрнига Шаҳзодбек Убайдуллаев туширилди. 


86. ГООООООООООООЛ!  Игорь Сергеевдан ажойиб гол – 0:2!

85. ИброҳимҲалил Юлдашевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

84. Тальябуэ ИброҳимҲалил Юлдашевга нисбатан жуда қўпол ўйнади. 

81. БААда алмаштириш: Фабио ўрнига ҲАмдам туширилди. 

80. Ҳамис Исмоил Ҳамробековни йиқитгани боис сариқ карточка олди. 

78. Тўп рақиб футболчисининг қўлига тегди, жарима зарбаси.  Стандарт вазият муваффақият келтирмади.

75. БАА таркибида ўзгариш: Фарис Жума ўрнига Исмоил Аҳмад тушди.

73. Ўзбекистон сафида алмаштириш: Холмуҳаммедов ўрнига Сайфиев ўйинни давом эттиради. 

72. АбироҳимҲалил Юлдашевга нисбатан қўполлик ишлатилди. 

71. Ҳужум қилиш навбати БАА термасига келди, мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишга ҳам улгуришди. 

70. Ўзбекистон қарши ҳужумга ўтди, Машарипов ва Ғаниев комбинацияси тушунарсиз ва якуни мавжуд бўлмаган ҳужум билан тугади. 

67. БАА таркибида ўзгариш: Халфан Муборак ўрнига Ғариб Абдуллоҳ тушди. 

66. Машарипов-Юлдашев-Шукуров комбинацияси тугаб, тўп ўнг қанотгача етиб келди. 

63. БАА жарима тўпига эга бўлди, барчаси фойдамизга ҳал бўлди. 

61. Ўзбекистон сафида ўзгариш: Эркинов ўрнига Машарипов туширилди. 

60. Ҳожимат Эркиновга нисбатан қўполлик ишлатилди.  

58. БАА таркибида ўзгариш: Барман ўрнига Муҳаммад ал-Аттас, Жобир ўрнига Салим Рашид

56. Жаримадан узаталган тўпни Абдувоҳид Неъматов тўпни ушлаб олди. 

53. Ўзбекистон сафида ўзгариш: Турғунбоев ўрнига Ҳамдамов тушди.

53. Ууухх! Холмуҳаммедовниннг узатмасидан кейин Сергеев бош билан зарба йўллади, ноаниқ. 

50. Тўп назорати Ўзбекистонда, ишонч ҳам юқори даражада.  

48. ГОООООООООООООООООЛ! Игорь Сергеев БААнинг хатосидан кейин ҳисобни очди – 0:1! 


47. Ўзбекистон бурчак зарбасига эга бўлди, Турғунбоевнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

46. Иккинич бўлим бошланди! 

Сизнингча, биринчи бўлимда қайси футболчимиз энг фаол ўйин кўрсатди?  

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус!  

45+2. Холмуҳаммедов қанотдан ичкарги пас узатди, анча муваффақиятсиз. 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. 

45. ИброҳимҲалил Юлдашевнинг узатмаси Сергеевга аниқ кетиб бормади, Игорь тўпни олиб қўйишга ҳаракит қилди, ҳакам эса у ҳимоячига нисбатан қўпол ўйнади деб топди. 

43. Ўзбекистоннинг тезкор ҳужуми: тўп Шукуровда, у Турғунбоевни олдинга бошлади, Азизбекнинг тезкор ҳаракати ўзининг кучсиз зарбаси билан якун топди.    

40. Муҳаммад Марзуқ Ҳожимат Эркиновнинг оёғини босиб олди ва футболчимизга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

39. Ҳожимат Эркинов Фабио де Лимани тўхтатиб қолди. 

36. Рақиб борган сари ўз ҳужумлари сонини кўпайтириб бормоқда. Халфан Муборакнинг узатмасини Абдувоҳид Неъматов ишонч билан уриб юборди. 

34. Ууух! Муҳаммад Марзуқнинг бош билан йўллаган зарбаси ҳайриятки ноаниқ чиқди. 

33. Зарба! Фабио де Лиманинг жаримадан тепган тўпи жонли деворга тегди. 

31. Мурод Холмуҳаммедов қўполлик ишлатгани боис сариқ карточка олди, мезбонларда жарима тўпи. 

29. Ууух! Игорь Сергеев томон яхши узатма келди, унинг биринчи зарбасини дарвозабон қайтарди, иккинчи уриниш эса ноаниқ бўлди. 


28. Зарбааа! Одил Ҳамробеков яна узоқ масофадан зарба берди, бу гал янада хавфлироқ! 

27. Зарба!  Ҳамробековнинг узоқдан йўллаган зарбаси аниқ кўриниш олмади. 

24. БААда ўзгариш: Иброҳим Ҳалил ўрнига Холид Бавазир тушди. 

22. Иброҳим Ҳалилга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, у жароҳат олди ва алмаштирилади.

20. Зарба! ИброҳимҲалил Юлдашевнинг зарбаси аниқ чиқмади. 

18. Зарба! Азизбек Турғунбоевнинг зарбасидан кейин рақиб дарвозабони эсанкираб қолди ва тўпни қўлидан чиқариб юборди, вазият жиддий кўриниш олди. 


17. Мурод Холмуҳаммедовнинг хатоси қимматга тушиши мумкин эди, Ҳалил Иброҳим тезкорлик билан жарима майдончамиз ичига кириб келди, аммо муваффақиятсиз.  

16. Зарба!  Азизбек Турғунбоевнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

14. Вакилларимиз хатоликка йўл қўйишди, аммо вазият биз учун у қадар ёмон тугамади.  

13. Сергеев томон яхши узатма етиб келди, бироқ ҳакамлар офсайд қайд этишди, ушбу вазиятда ҳакамлар хато қилишди, чунки ҳеч қандай ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эди.  

11. Ууух!  Қандай вазият! Термамиз кескин босим уюштирди ва Шукуров рақибдан тўпни олиб қўйиб, ичкарига, Сергеевга пас узатди, дарвозабон эса ўз вақтида хавфни бартараф этди.   

8. Мурод Холмуҳаммедов тезлик билан ҳужумга ўтиб кетаётган Юссуф Жобирни ўз вақтида қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолди. 

6. Майдон марказида Ҳамробеков ҳамда Шукуров жуда фаол ўйин намойиш этишмоқда. 

4. Ҳимоячиларимиз рақибдан тўпни олиб қўйишди, Шукуров Эркиновга пас узатди, аммо Ҳожиматга БАА ҳимоячиси ўтиб кетишига имконият бермади. 

2. Зарба!  Эркинов қанотда фаоллик кўрсатди ва марказда турган Шукурога пас берди, унинг зарбаси рақиб посбонига қийинчилик туғдирмади. 

1. Ўйин бошланди! 

- Икки мамлакат мадҳияси янграб ўтди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

Фото: Абдураҳмон Фозилов


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




- Учрашув соат 19:20да бошланади

Rating: +108   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика