Latest news

09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   0 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  4 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  3 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  4 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  28 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  1 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  11 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  24

БАА. "Локомотив" ва "Насаф"нинг рақиблари ўз ўйинларини ўтказишди News

БАА. "Локомотив" ва "Насаф"нинг рақиблари ўз ўйинларини ўтказишди

Кеча БАА про лигасида 11-турнинг бир нечта ўйинлари бўлиб ўтди.

ОЧЛ-2016да Ўзбекистон клубларига рақиблик қиладиган учта клуб кеча ўз ўйинини ўтказди.

Азизбек Ҳайдаров тўп тепаётган "Ал Шабаб" клубининг сафарда "Эмирейтс" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида хабар бердик. "Ал Шабаб" ОЧЛ-2016 плей-оффида "Бунёдкор"га қарши ўйнайди.

"Локомотив"нинг гуруҳдаги рақиби "Ал Наср" клуби кеча "Ал Аҳли" меҳмони бўлди. Ўйинда "Наср" 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Иван Йованович бошчилигидаги жамоадан ягона голни бразилиялик Нилмар мезбонлар дарвозасига урди. "Ал Наср" 21 очко билан мусобақа жадвалининг 3-поғонасини эгаллаб турибди. Клуб кейинги ўйинни 19 декабрь куни ўз уйида "Ал Шааб"га қарши ўтказади.

"Ал Аҳли" - "Ал Наср" 3:1
Голлар:
Соу 17, Волид Аббос 67, Лима 73 - Нилмар 36.
"Ал Наср": Аҳмад Муҳаммад, Маҳмуд Ҳамис, Эсам Дҳаҳи, Аҳмад Ал Ясси, Луис Хименес (Жассим Ёқуб Салмон, 90+1), Холид Жалол, Тариқ Аҳмад, Мурод Саид, Жирес Кембо Экоко (Салим Солиҳ, 29), Нилмар, Жонатан Питройпа (Жамол Иброҳим, 86).



"Насаф" клубининг гуруҳдоши "Ал Айн" клуби кеча "Ал Шааб" меҳмони бўлди. Ўйинда "Ал Айн" 4:2 ҳисобида зафар қучди. Ғолиб жамоа сафида Иброҳим Диаки ва Эммануэль Эменике дублга эришди. Таъкидлаш лозимки, Златко Далич бошчилигидаги жамоа сафида Аҳмад Барман 24-дақиқада қизил карточка олиб майдонни тарк этганди. Ушбу ғалабадан сўнг ўз очколарини 28тага етказиб олган клуб ҳамон БАА чемпионатида якка пешқадам бўлиб турибди. "Айн" кейинги турни 20 декабрь куни ўз майдонида "Ал Фужира"га қарши ўтказади.

"Ал Шааб" - "Ал Айн" 2:4
Голлар:
Ндри 7, Эл Соулиа 57 - Иброҳим Диаки 13, 18, Эменике 38 пенальти, 78 пенальти.
"Ал Айн": Холид Исса, Муҳаммад Фаёз, Муҳаммад Фавзи, Муҳанад Салим, Исмоил Аҳмад, Умар Абдулраҳмон (Саид Ал Хатири, 81), Иброҳим Диаки (Ҳилол Саид, 61), Аҳмад Барман, Ли Мёнг Жу, Эммануэль Эменике, Муҳаммад Абдулраҳмон (Рашид Исса, 23)
Четлатиш: Аҳмад Барман 24.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика