БАА. Азиз Ғаниевнинг голи "Шабаб Ал Аҳли"ни мағлубиятдан қутқариб қолди News

БАА. Азиз Ғаниевнинг голи "Шабаб Ал Аҳли"ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатининг 3-турида "Шабаб Ал Аҳли" "Ал Ваҳда" меҳмони бўлди.

Абу Дабидаги "Ал Наҳён" стадионида ўтказилган ўйиннинг 45-дақиқасида мезбонларнинг тажрибали ҳужумчиси Исмоил Матар ҳисобни очди. Ҳисобни тенглаштирувчи голга Азизжон Ғаниев муаллифлик қилди. Ҳамюртимиз томонидан 73-дақиқада урилган гол дубайликларга 1 очко олиб берди. Ғаниев учрашувда тўлиқ ўйнади ва 62-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Мусобақанинг ортда қолган 3-туридан кейин "Шабаб Ал Аҳли" ҳисобидаги очколар 5 тага етди → ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика