Latest news

21:29Карвахаль ўзига рақобатачи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  0 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  1 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  1 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  1 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2 17:43"Атлетико" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  2 17:21"Сурхон" Олмалиқда ОКМКни ожиз қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05"Насаф" футболчиси легионерга айланмоқда  11 16:46Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!  12 16:27Ана холос! Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га йўл олишини айтди  9 15:59"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини 28 ёшида якунлади. Уни Бельгия терма жамоасининг келажаги деб аташганди  2

Азмуннинг 94-дақиқадаги голи “Рубин”га ғалаба келтирди News

Азмуннинг 94-дақиқадаги голи “Рубин”га ғалаба келтирди

Россия Премьер-Лигасининг 9-туридан ўрин олган учрашувда Қозоннинг “Рубин” клуби ўз майдонида Самаранинг “Крилья Советов” жамоасини қабул қилди.

“Казань Арена”да бўлиб ўтган ўйин мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги мураккаб ғалабаси билан якунланди. Аввалига 27-дақиқада қозонликлар ярим ҳимоячиси Вячеслав Подберёзкин ҳужумчи Сердар Азмуннинг тўп узатишидан сўнг ҳисобни очди. 

Самараликлар ҳужумчиси Максим Канунников 49-дақиқада жамоадоши Никита Чичериннинг пасидан сўнг мувозанатни тиклади. Баҳс дуранг натижа билан якунига етиб бораётган бир паллада Азмун бунга рози бўлмади. Эронлик футболчи асосий вақтга ҳакам томонидан қўшиб берилган тўртинчи дақиқада “Рубин”га уч очко келтирган голни киритди. 

Ушбу ғалабадан сўнг “Рубин” 14 очко билан турнир жадвалида олтинчи ўринга кўтарилиб олди. “Крилья Советов” клуби эса 7 очко билан 15-поғонадан жой олган. 

Россия чемпионати. 9-тур

Рубин – Крилья Советов (Самара) – 2:1 (1:0). 

Қозон. «Казань Арена». 

Голлар: Подберёзкин, 27; Азмун, 90+4 – Канунников, 49.

Рубин: Коновалов Иван, Байрамян (Кудряшов, 77), Гранат, Навас, Уремович, Устинов, Камболов, Коновалов Игорь, Подберёзкин (Могилевец, 60), Полоз (Бухаров, 64), Азмун.

Крилья Советов: Конюхов, Самаржич (Башкиров, 43), Надсон, Зотов (Тигиев, 90), Рохель, Мияйлович, Антон, Чичерин, Ланин, Молло (Соболев, 86), Канунников. 

Бош ҳакам: Левников (Санкт-Петербург).

Огоҳлантиришлар: Самаржич, 38; Камболов, 65.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика