Latest news

12:52Перес Родрини "Реал"га сотиб олмоқчи ва шахсан ўзи музокара ўтказишга тайёр  2 12:22"Атлетико" италиялик футболчини харид қилади  0 11:58"Реал"да 9-рақамнинг янги эгаси маълум  2 11:35Родри яна жароҳат олди  3 11:13Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда   1 11:04Ғанишер Қодиров: "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди"  0 10:45"Шўртан" 15 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олди   4 10:40"Ньюкасл" ПСЖ билан музокараларни бошлади  0 10:05Дамир Темиров "Андижон" мухлисларига илтимос билан чиқди  6 09:33"Барселона" ва Марк-Андре тер Стеген ўзаро келишувга эришди  7 09:06Носир Абдусаломов: "Чемпионлик? Бу ҳақида ўйлашга эрта"  0 08:05Пўлатхўжа Холдорхонов: "Икки очко йўқотдик, ғалаба қозонишимиз керак эди"  2 07:53CAFA "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтиши мумкинми?  11 07:12Ўртоқлик ўйинлари: "Челси" ва "Интер" ғалаба қозонди, "Ньюкасл" эса дуранг қайд этди   3 06:55Суперлига. "Хоразм" ва "Бунёдкор" ўз рақибларини мағлуб эта олмади. "Қизилқум" эса "Бухоро"га қарши ўйинда ғалаба қозонди  0

Азизбек Усмонов: “Қолган ўйинларда ҳам мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз” News

Азизбек Усмонов: “Қолган ўйинларда ҳам мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз”

Олий лига йигирма тўртинчи тури доирасидаги “Андижон” — “Қизилқум” жамоалари баҳсидан (1:2) сўнг, навоийликлар ҳимоячиси Азизбек Усмонов ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

— Охирги ўйинлардаги омадсизликлардан кейин Андижонда ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз, — дейди Азизбек Усмонов. — Қолаверса, мухлисларимиз ҳам ғалабамизни соғиниб қолишганди. Сафарда муҳим уч очкони қўлга киритдик. Тақвимга қарасангиз, кейинги турларда ҳам жиддий рақиблар билан ўйнаймиз.
Муҳими, жамоамизда ҳозир ажойиб муҳит ҳукмрон. Ишонаманки, мавсумни юқори кайфиятда якунлаш учун барча имконият етарли. Асосийси, мухлислар жамоамизни қўллаб-қувватлашса бас. Уларни хурсанд қилиш учун кейинги турларда ҳам чиройли ва ҳужумкор футбол намойиш этишга ҳаракат қиламиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика