Latest news

18:08U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23. Таркиблар маълум  2 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  0 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  5 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   16 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  4 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  11 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  7

Азизбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг ғалабасини тасодиф демаган бўлардим" News

Азизбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг ғалабасини тасодиф демаган бўлардим"

“Фарғона водийси кубоги” мусобақасида 3-ўрин учун кечган “Қўқон-1912” (Қўқон) – “Академия” (Қирғизистон) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Азизбек Тўхтабоев сайтимизга интервью берди.

Бу каби мусобақаларнинг ўтказилиши давлатлар ўртасида дўстона муносабат ва хамкорлик алоқаларининг янада кучайишига олиб келади. Илгари бу каби хорижлик жамоалар билан ўртоқлик ўйинларини ташкил этишда қийинчиликларга дуч келардик. Ҳозирги кунда бу борадаги муаммолар ҳал бўлди, мана яқинда Қўқонда “Хўжанд” жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказдик,шунингдек “Бунёдкор” футбол клуби ҳам хорижда ўртоқлик ўйини ўтказиб келди. Қанча шу каби ўйинлар кўп ўтказилса, жамоаларнинг халқаро тажрибаси ортади.

Ўзбекистонлик футболчиларнинг кўпчилиги бир-бирини билади, имкониятларни чамалай олади. Хориж жамоасига қарши ўйнаганда эса мутлақо янги рақибга, нотаниш жамоага дуч келади. Яна бир бор айтаман, бу каби мусобақалар футбол жамоаларига катта тажриба мактаби бўлади.

Олдимизда Ўзбекистон лига кубоги мусобақаси доирасида “Пахтакор”га қарши жиддий учрашув кутиб турибди. Шундан келиб чиқиб кечаги ва бугунги ўйинларда танлашда қийинчиликларга дуч келдик. Асосан ёшлардан иборат футболчиларни майдонга туширдик. Бугунги рақибимиз ҳам ёш жамоа экан, кўриб турганингиздек, 6:0 ҳисобида ғалаба қозондик.

Кечаги “Нефтчи”га қарши ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, ўзим ҳам ёшлигимдан “Нефтчи”га мухлислик қилиб келаман. “Нефтчи”дан учраган мағлубиятимизни тасодиф демаган бўлардим, уларнинг ғалабасига нисбатан “сенцасия” ёки “тасодиф” деган сўзларни ишлатиш нотўғри бўлади. Юқорида айтганимдек, бизни олдинда “Пахтакор”га қарши ўйин кутиб турганлиги боис, бу мусобақада асосан заҳира вакиллари ва ёш футболчиларни майдонга туширдик. “Нефтчи”нинг ҳозирги таркиби ҳам чакки эмас, ўйинда иккинчи бўлим сўнгига қадар ҳисоб 0:0 бўлиб турганди. Учрашув сўнгида юзага келган биргина хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Бу ўйинда ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди, якунда “Нефтчи”га омад кулиб боқди - дейди Азизбек Тўхтабоев.


Бекзод Толибов ёзиб олди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика