Latest news

15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  4 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  46 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24

Азизбек Амонов: "Локомотив"нинг ўйинидан барча мухлислар завқ олишини истайман" News

Азизбек Амонов: "Локомотив"нинг ўйинидан барча мухлислар завқ олишини истайман"

Суперлиганинг 18-тури доирасида "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" футболчиси Азизбек Амонов ўз фикрларини билдирди.

- "Сурхон"га қарши ўйин осон ўтмади. Гарчи, турнир жадвалида улар пастки қаторларда бораётган бўлса-да, уларни етакчилар каби баҳоладик. Уларга ҳам очколар керак эди. Шу боисдан ҳам ютишимиз шарт эди.

- Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Микаел Секейрадан "Aзизнинг марказий ҳужумда ўйнаши сизнинг ғоянгизми ёки унинг ўзи шу нуқтада очилмоқдами?" деб савол берилди. Бунга Сиз қандай жавоб берасиз?
- Мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпман. Бундай қилаётган фақатгина мен эмасман. Ҳар бир футболчи ўзининг ҳиссасини қўшмоқда ва мураббийларнинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилмоқда. Барчамиз бош мураббийга ишонамиз. Жамоанинг ўйини яхшиланаётгани сезилмоқда ва ҳар биримиз бу йўлда ўз ҳиссамизни қўшишга интиляпмиз.

- Учрашувни томоша қилиш учун Ўзбекистон миллий термаси бош мураббийи Сречко Катанес ҳам келди. Бу сизга қўшимча куч берадими?
- Тўғрисини айтсам, унинг келганини билмагандим. У бошқа ўйинга кетса керак деб ўйлагандим. "Локомотив"нинг олдида кўплаб ўйинлар бор. Ҳозир фақатгина "Локо" ҳақида ўйлаяпман. Олдимизга жиддий мақсадлар қўйилган ва уни бажариш керак. Шу сабабли ўйинларимиздан барча мухлислар завқ олишини истаймиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика