Latest news

19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  13 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  1 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   7 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  6 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  16 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  2 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  8

Азиз Тўхтамуродов: "Қуръа олдидан аксар жамоалар "Лестер"ни истаганди" News

Азиз Тўхтамуродов: "Қуръа олдидан аксар жамоалар "Лестер"ни истаганди"

Сайтимиз ходими Азиз Тўхтамуродов ЕЧЛ чорак финал доирасидаги бугунги беллашувлар ҳақида ўз фикрларини билдирди.


"Боруссия Д" - "Монако"

- Фикримча, айнан ушбу баҳс бугунги учта ўйин ичида энг томошабопи бўлади. Интрига масаласида ҳам ушбу тўқнашув қолганларга нисбатан етакчи бўлса керак. Умуман, ушбу ўйинни фақат ва фақат томоша қилиш керак. Ортиқча гап-сўзга ҳожат йўқ.

"Атлетико" - "Лестер"

- Қуръа олдидан аксар жамоалар "Лестер"ни истаганди ва якунда "тулкилар" Мадриднинг "Атлетико"сига насиб этди. Аммо, "Лестер" Еврокубокда ажойиб иштирок этмоқда ва "матрасчилар" учун чақилмас ёнғоқ вазифасини бажариб бера олиши керак. Ўйин Испанияда бўлиб ўтаётганини ҳисобга олсак, ушбу баҳсда "Атлетико" 1-2 тўп фарқи билан ғалаба қозонса керак.

"Бавария" - "Реал"

- Чорак финалдаги энг "юлдузли тўқнашув". Ушбу жуфтликда ҳам кейинги босқичга ким чиқишини олдиндан айтиш мушкул. Лекин, шуниси аниқки, бугун "Бавария" ўз майдонида бўлиб ўтадиган ўйинда тўплар нисбатини яхшилаб олишга астойдил ҳаракат қилади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика