Latest news

14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  2 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  1 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 13:02Жоау Феликс собиқ клубига қайтмоқчи  1 12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  18 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  0 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  13 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  1 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0 09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  6 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  8 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  20 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  2 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  4

Азиз Тўхтабоев: “Захирадан тушаётганимда гол уришимни сезгандим" News

Азиз Тўхтабоев: “Захирадан тушаётганимда гол уришимни сезгандим"

Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувида майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Қўқонликлар таркибида захирадан майдонга тушган Азиз Тўхтабоев орадан кўп ўтмай, мавсумдаги ўзининг биринчи, жамоасининг эса учрашувдаги иккинчи тўпини киритиб, “Қўқон-1912”га муҳим ғалабани тақдим этди. Шу муносабат билан баҳсдан сўнг Тўхтабоевни суҳбатга чорладик.

- Азиз ака, аввало ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?


- Табрик учун раҳмат. Ўзингизга яхши маълум, бизни учрашувда фақат ғалаба қониқтирарди. Кетма-кет омадсиз ўйинлардан кейин, ишқибозларимизни уч очко билан хурсанд қилишни ўйлагандик. Шунинг учун жамоавий ўйин намойиш этиб, мухлисларга хурсандчилик улашдик. Аҳиллик жуда муҳим ўрин тутди. Қувонарлиси барча бир-бирини қўллаб-қувватлади ва якунда керакли натижани қайд этдик. Менимча баҳс тенг курашлар остида ўтди. Иккита тенг кучга эга клубларнинг тўқнашуви бўлди. Унда ғолиб бўлганимиздан мамнунман.

- Ғалабани кимга бағишлаган бўлардингиз?

- Бутун ўйин давомида бизни тинимсиз қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизга ва ҳар бир уй ўйинимизга келиб, бизга руҳан далда бўлаётган Қўқон шаҳар ҳокими ва клуб раҳбариятига бағишлайман. Ушбу ғалаба бу йилги чемпионат ҳисобидан ўз майдонимиздаги биринчиси бўлди. Умид қиламанки, кейинги ўйинларда ҳам мазмунли ва муваффақиятли иштирок билан мухлисларни хурсанд қиламиз.

- Фақат очиғини айтинг, захирадан майдонга тушаётганингизда гол уришингизга қанчалик ишонгандингиз?

- Гапимга ишонинг, гол уришимни олдиндан ҳис қилгандим. Буни захирадаги футболчиларга ҳам айтганман. Ҳисоб 1:1 кўринишда бўлиб турганида ғалаба илинжида жамоамга қандай бўлмасин ёрдам беришни ўйладим. Мураббийга раҳмат. Ишонч билдирди ва руҳлантириб, майдонга туширди. Албатта урган голим жамоамга фойда келтирганидан хурсандман. Бунинг учун жамоадошларимга ҳам раҳмат айтаман.

- “Бухоро”нинг ўйини сизда қандай таассурот қолдирди?

- Яхши жамоа. Уларга ҳам очко зарур эди. Шунинг учун ҳужумкор ўйин намойиш этди. Бироқ омад жамоамиз томонида бўлди. Футболда омад кучлиларга кулиб боқади деб бежизга айтишмаган.

- Энди кейинги турда собиқ жамоангиз бўлмиш “Қизилқум” меҳмони бўласизлар. Бўлажак баҳс олдидан нима дейсиз?


- Бугунги ғалаба барчамизни кайфиятимизни кўтариб юборди. Албатта Навоийда ҳам фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Рақибни ҳурмат қилган холда шуни айтишим мумкинки, “Қизилқум” билан ҳам бемалол ўйнаса бўлади. Насиб қилса сафардан ҳам ижобий натижа билан қайтамиз. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика