Азиз Тўхтабоев: “Мақсадимиз мавсумни ғалаба билан тугатиш эди”
01 dec 2019 16:57
News
Азиз Тўхтабоев: “Мақсадимиз мавсумни ғалаба билан тугатиш эди”
- “Навбаҳор” билан бўлган баҳс кутилмаганда икки кунга чўзилди. Бунақа ҳолатга олдин дуч келмаган эдик. Биз бу учрашувга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Мақсадимиз мавсумни ғалаба билан тугатиш эди. Барибир футболчиларимизга кўрсатган ўйинлари учун раҳмат айтаман. Улар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Жуда кўплаб вазиятларда Ўткир Юсупов ҳам меҳмонларни голдан қутқариб қолди. Юсуповни қандай даражадаги дарвозабон эканлигини яхши биламиз. Стадионга келган мухлисларга, ўйлайманки кечаги ва бугунги ўйинлар маъқул бўлди.
Барча мухлисларимизга бутун мавсум давомида, яхши ва ёмон кунларимизда биз билан бирга бўлиб, жамоамизни қўллаб-қувватлаганлари учун барча жамоа аъзолари номидан ҳамда ўз номимдан миннатдорчилик билдираман.
Мавсум тугади. Энди бироз нафасни ростлаб келгуси режалар ҳақида ўйлаймиз.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments