Latest news

22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  0 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  0 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  1 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  16 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  6 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  10 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  11 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6

Азиз Тўхтабоев: "Мақсад битта – ғалаба" News

Азиз Тўхтабоев: "Мақсад битта – ғалаба"

Олий лига 21-турида “Машьал” жамоаси устидан ғалаба қозонган “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари навбатдаги тур ўйинини ўтказиш учун Бухоро шаҳри томон йўлга отланишди.

Биз жамоа сардори Азиз Тўхтабоевни суҳбатга тортдик.

- Азизбек ғалаба муборак!
- Раҳмат. Ўйингоҳга келган мухлисларга қувонч бахш этганимиздан хурсандмиз.

-Жамоадаги муҳит ҳақида билишни истардик.

- Жамоадаги муҳит аъло даражада десам муболаға бўлмайди. Ҳамма бир-бири билан ахил. Мураббийларимиз барчага бирдек муносабатда. Асосийси бизга раҳбарият яратиб бераётган шароитга муносиб жавоб бериб, мухлисларни хурсанд қилиш.

- Навбатдаги турни сафарда “Бухоро” жамоасига қарши ўтказиш учун сафарга отланяпсизлар. Жамоа олдига Қандай мақсад қўйилган?

- Мақсад битта – ғалаба! Бухородаги ўйин биз учун жуда мухим. Биз албатта мухлисларни хурсанд қилиш учун майдонга чиқамиз.

-Бухороликлар 2-даврада ўз майдонларида “Насаф”дан, сафарда “Олмалиқ” дан очко олишга муваффақ булишди.

- Нима демоқчи эканлигингизни тушундим. “Бухоро”ни етакчи жамоалардан очко олгани бизни чўчитмайди. Бу футбол ҳар нарса бўлиши мумкин. Айтишадику майдон текис-тўп юмалоқ. Биз ўз ўйинимизни намоийш қилсак, барчаси ўз қўлимизда бўлади. Қўқонлик мухлисларимиз биздан фақат ғалаба кутишаётганларини ҳис қилиб турибмиз.

- Сиз жамоада сардорсиз, лекин баъзи ўйинларда захирадан майдонга тушмоқдасиз.

- Майдонга кимни туширишни мураббийлар ҳал қилишади. Мен мураббийнинг қарорини ҳурмат қиламан. Асосийси натижа. Менга баъзи ўйинларда захирадан тушиб ўйинни кучайтириш вазифаси берилмоқда. Ҳар қандай ҳолатда жамоамга ёрдам бериш учун тайёр тураман.

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика